Йигирма дақиқада тайёр бўладиган таом рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз — 1 дона;
- саримсоқ пиёз — 3 дона;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
- қайнатилган ёки консерваланган нўхат;
- майдаланган долчин — 1 чой қошиқ;
- майдаланган кашнич уруғи — 1 чой қошиқ;
- қалампир — 1 дона;
- мурч, туз — 1 ош қошиқ;
- бульон — 1 литр;
- лайм.
- Майдаланган саримсоқни ёғ солинган товада қовуринг, кейин эса пиёз ва нўхат қўшинг.
- Зираворлар ва туз сепинг.
- Бульон солиб қайнаб чиқишини кутинг.
- Блендерда аралаштириб олинг.
- Ажратилган лайм шарбатини таомга солинг.
- Устини кўкатлар билан безанг.
Изоҳ (0)