• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» Афғонистонда тўйларда жонли мусиқани тақиқлади, АҚШ Ашраф Ғани қочиш чоғида миллионлаб доллар пулни олиб кетган-кетмаганини текширади. Афғонистон янгиликлари

    «Толибон» Афғонистонда тўйларда жонли мусиқани тақиқлади

    Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон» ҳаракати мамлакатда тўйларни ўтказиш бўйича қоидаларни жорий қилди, улардан бири тантаналар чоғида жонли мусиқа бўлишини тақиқлайди.

    Маҳаллий телеканаллардан бири маълум қилишича, тегишли қарор яқинда Аёллар масалалари бўйича вазирлик ўрнида ташкил қилинган Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларни йўқотиш вазирлигининг махсус мажлисида қабул қилинган.

    Шунингдек, байрам зиёфати олдидан никоҳ маросимини ўтказиш тақиқланди. Бундан ташқари, тадбирлар чоғида аёллар ва эркаклар бошқа-бошқа хоналарда бўлиши ҳақида буйруқ берилди.

    Тўй кўпчилик афғонлар учун ҳаётдаги энг асосий воқеа ҳисобланиб, одатда уч кун давом этади. Зиёфатга бир неча юзлаб меҳмонлар чақирилиб, ноз-неъматга бой дастурхон ёзилади ва қимматбаҳо совғалар берилади: бадавлат оилалар ер-мулк, машина ва ҳатто уй совға қилиши ҳам мумкин.

    «Толибон» Афғонистонда қайта ҳокимиятга келганидан сўнг мусиқани тақиқлаган эди. АПънинг таъкидлашича, ҳозирча улар тўғридан-тўғри тақиқ қўймаган, лекин жойларда ҳаракат вакиллари ўз қоидаларини жорий қилиб, концерт ўтказиладиган жойлар ва якка мусиқачиларни таъқиб қилишни бошлаган.

    Мавзуга доир: Афғонистонда 100 дан ортиқ мусиқачи мамлакатни тарк этди

    Афғонистондаги диний мактабда портлаш юз берди

    Афғонистоннинг Хост вилоятидаги Мазҳар ал-Улум мадрасасида портлаш содир бўлиб, етти киши ҳалок бўлди.

    ИИВ маълумотларига кўра, диний мактабда талабалар йиғилиши чоғида қўл гранатаси портлаб кетган. 15 дан ортиқ одам жабрланди.

    4 октябрь куни Афғонистонда журналист ва ёзувчи Саид Маъруф Саодатнинг автомобили ўққа тутилган, оқибатда уч киши, шу жумладан, журналистнинг ўзи ҳам ҳалок бўлиб, яна икки киши яраланган эди.

    3 октябрь куни эса Кобулдаги масжид олдида юз берган портлашда 12 киши ҳалок бўлиб, 32 киши жароҳатланди.

    Отишма ва портлаш учун ҳеч қайси ташкилот масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ.

    Мавзуга доир: Афғонистонда «Толибон» ва ИШИД ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди

    АҚШ Ашраф Гаъни Афғонистондан қочишда миллионлаб доллар пулни олиб кетган-кетмаганини текширади

    АҚШ ҳукуматининг Афғонистонни қайта тиклаш масалалари бўйича бош инспектори Жон Сопко маълум қилишича, у Афғонистон президенти ваколатларини топширган Ашраф Ғани мамлакатдан қочиш чоғида миллионлаб доллар пулларни олиб кетгани ҳақидаги маълумотларни ўрганмоқда.

    Тегишли савол унга 6 октябрь куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси эшитувларида берилди. «Ҳозирча буни исботлаганимиз йўқ. Буни ўрганяпмиз», — деди Сопко.

    15 август куни «Толибон» Кобулга кириб, президент саройини эгаллаб олди ва мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини эълон қилди. Шу куниёқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Бир неча кундан кейин у оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларида экани маълум бўлди. 18 август куни Ғани Афғонистон халқига мурожаат йўллаб, мамлакатга қайтишга ваъда берди. Ғани бунинг учун маслаҳатлашувлар олиб бораётганини айтди, аммо айнан ким билан эканини очиқламади.

    Президент қочиб кетганидан кейин у ўзи билан моддий бойликлар, шу жумладан, жуда катта қийматда нақд пул олиб кетгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ғанининг ўзи бу айбловларни ёлғон ва «мутлақо асоссиз» деб атади.

    Кейинроқ «Толибон» Ашраф Ғани Афғонистондан ўғирлаб кетган пуллар қайтарилишини талаб қилди. «Ашраф Ғани давлат маблағларини ўғирлаб кетди, биз эса уларни қайтаришни талаб қиламиз. Улар халққа ва бизнинг банкларимизга тегишли», — деди Афғонистондаги муваққат ҳукумат маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид.

    Мавзуга доир: Афғонистон Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Эрондан электр энергияси учун 62 млн доллар қарзини тўлаш учун собиқ амалдорларнинг мол-мулкларини сотмоқчи

    07.10.2021, 21:11   Изоҳ (0)   20608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Туганмас уруш». АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган ҳарбий кампания тарихи. Афғон урушининг 20 йили ҳақида

    07.10.2021, 21:00

    Туркия иқлим бўйича Париж битимини ратификация қилди

    07.10.2021, 19:09

    Адабиёт йўналиши бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти ғолиби эълон қилинди

    07.10.2021, 18:12

    Россияда грипп ва COVID-19 га қарши ягона вакцина яратилади, ЖССТ Шимолий Кореяга коронавирусга қарши дори-дармонларни етказишни бошлади. Коронахабарлар

    07.10.2021, 16:28

    ЖССТ безгакка қарши дунёдаги биринчи вакцинани маъқуллади. Ушбу касалликдан йилига юз минглаб болалар вафот этади

    07.10.2021, 15:42

    Покистонда юз берган зилзила оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

    07.10.2021, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болангизга витаминли мармеладлар берасизми? Ота-оналар билиши керак бўлган ҳақиқатлар

    Фарзанд | 17 май, 19:39

    Тошкентда кучли чанг бўрони кузатилмоқда (видео)

    Ўзбекистон | 17 май, 19:18

    Америкалик аёл дунё рекордини янгилаш учун 25 дақиқа сочидан осилиб турди

    Лайфстайл | 17 май, 18:40

    Неймар “Сантос” билан шартномани узайтиради

    Спорт | 17 май, 18:03

    Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди — таҳлил

    Ўзбекистон | 17 май, 18:00

    Россияда австралиялик эркак Украина томонида жанг қилгани учун 13 йилга қамалди

    Дунё | 17 май, 17:38

    Эгизаклар бир хил нарсаларга аллергик бўладими?

    Лайфстайл | 17 май, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.