Испаниянинг Атлантика океанида жойлашган ва Канар архипелаги таркибига кирувчи Пальма оролида 19 сентябрь куни Кумбре-Вьеха вулқони отилишни бошлаганди. Натижада 24 сентябрь куни оролдаги Тажуе, Таканде-де Абахо ва Таканда-де-Арриба шаҳарларидан 1000 га яқин аҳолини эвакуация қилишга тўғри келди.

Фото: EPA

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Оролдаги аэропортга кирувчи ва чиқувчи рейслар бекор қилинди. Кумбре-Вьеха вулқонининг фаоллиги 24 сентябрь куни кучайган.

Фото: EPA

Испания бош вазири Педро Санчез ҳозирги вазият туфайли Нью-Йоркка режалаштирган сафарини кечиктирди ва оролга етиб келди. Санчезнинг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамаси келаси ҳафта оролни «фалокат зонаси» деб эълон қилади.

Испания бош вазири Педро Санчез.

Фото: EPA

Фото: EPA

Аввалроқ Канар архипелаги таркибига кирувчи Пальма оролида вулқон отилиши уч ой давом этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Пальма ороли ҳукумати 20 сентябрь куни 5 минг аҳолини эвакуация қилишга мажбур бўлган. Лава аҳолининг уйларигача етиб борган ва бир қанча йўлларни ўтишга имконсиз қилиб қўйган.

Фото: Zuma

85 мингга яқин аҳоли яшайдиган оролда вулқон отилишидан олдин, тахминан, бир ҳафта мобайнида сейсмик фаолликнинг ошиши кузатилган.

Фото: EPA

Лава ҳаракатининг тезлиги, тахминан, 700 метр/соатни ташкил қилмоқда. У аллақачон ўнлаб уйларни вайрон қилган. Europa Press агентлиги 100 та уй вайрон бўлгани ҳақида ёзди.

Фото: Zuma

Қайд этилсиҳича, вулқон отилишидан чиққан лава денгиз томон ҳаракатланмоқда. «Катта моддий зарар бўлади. Умид қиламизки, ҳеч ким жабр кўрмайди», — деди Канар ороллари президенти Анхель Виктор Торрес. У, шунингдек, қайта вулқон отилиши  кутилмаётганини қўшимча қилди. Оролда бунгача сўнгги марта 1971 йилда Тенегия вулқони отилган.

Фото: EPA