• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Отель Руанда» фильми орқали танилган Поль Русесабажина Руандадаги геноцид вақтида мингдан ортиқ одам ҳаётини сақлаб қолганди. Уни терроризмда айблаб, 25 йилга қамашди

    Шарқий Африка давлати Руандада 20 сентябрь куни пойтахт Кигали судининг қарори билан 67 ёшли Поль Русесабажина қамоққа ташланди. Русесабажина мазкур мамлакатда содир этилган геноцид ҳақида ҳикоя қилувчи Голливуднинг «Руанда меҳмонхонаси» (Hotel Rwanda) фильми яратилгандан сўнг дунё бўйлаб танилганди. Эндиликда у 2018—2019 йилларда терактлар уюштирган гуруҳни тузиш ва молиялаштиришда айбдор деб топилган.

    Поль Русесабажина

    Поль Русесабажина
    Фото: Getty Images

    Русесабажина 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Прокуратура унга умрбод қамоқ жазоси беришни талаб қилган. У билан бирга яна 20 киши суд қилинди, улар якунда ватанга хиёнат, қотиллик ва террорчилик ташкилотига аъзолик айбловлари билан 3 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Русесабажинанинг ўзи Раунданинг амалдаги президенти Поль Кагамега қарши Руанда Демократик ўзгаришлар каракати (MRCD)га раҳбарлик қилганини тан олди. Бироқ, у Миллий озодлик фронти (FLN) — MRCD’нинг қуролли қаноти томонидан содир этилган зўравонликлар учун жавобгарликни рад этди. Суд бу ташкилотлар бир-биридан ажралмас деган қарорга келди.

    Русесабажина сўнгги йилларда Бельгия ва АҚШда яшаган. Бу икки мамлакат фаолга нисбатан олиб борилган суд жараёнини танқид қилди. Бельгия ташқи ишлар вазири Софи Вильмеснинг сўзларига кўра, Русесабажина одилона ва холисона суд қилиниш ҳуқуқидан маҳрум этилган. АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайснинг айтишича, «илгари хабар қилинганидек қонуний суд кафолатларининг йўқлиги ҳукмнинг адолатлилигига шубҳа уйғотади». Маҳкумнинг қизи Карин Канимбанинг сўзларига кўра, унинг отаси адвокатлардан фойдалана олмаган, «бу жараёнда ягона судья» эса — Руанда президенти Поль Кагаме бўлган.

    Геноцид пайтида Поль Русесабажина мингдан ортиқ одамни қутқарди. У ҳақда фильм суратга олингач, Русесабажина машҳурлигидан фойдаланиб, Руанда ҳукуматини танқид қилди.

    Поль Русесабажина 1954 йилда Руанданинг марказий қисмида яшовчи фермер оиласида туғилган. Унинг отаси хутулардан, онаси эса тутсилардан эди. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг у бир муддат илоҳиётшунослик бўйича таҳсил олди, кейин меҳмонхонага ишга жойлашди ҳамда Кения ва Швейцарияда меҳмонхона бизнесини ўрганди.

    1980 йилларнинг ўрталарида Русесабажина Руандага қайтиб келди ва Кигалидаги энг обрўли меҳмонхоналардан бирига — Бельгиянинг Hotel des Mille Collines меҳмонхонасига ишга жойлашди. 1994 йилда Руандада геноцид авжига чиққанида, у меҳмонхона менежери сифатида бинони 1286 нафар тутси ва мўътадил хуту халқи учун бошпанага айлантирди. У пора ва спиртли ичимликлар билан потенциал қотилларнинг оғзини мойлашга муваффақ бўлди.

    Икки йил ўтгач, Русесабажина оиласи билан Руандани тарк этди ва кўп ўтмай Бельгияга кўчиб ўтди. У ерда сиёсий бошпана топди ва такси ҳайдовчиси бўлиб ишлай бошлади, баъзида йўловчиларга ўз ватанидаги ҳаёти ҳақида айтиб берарди. 2002 йилда кинорежиссёр Терри Жорж унинг мижозларидан бирига айланди. Икки йил ўтгач, Жорж «Раунда меҳмонхонаси» фильмини экранларга чиқарди, унинг сценарийси Русесабажинанинг ҳикояларига асосланган эди. Фильмда бош ролни ўйнаган актёр Дон Чидл «Оскар» мукофотига номзод қилиб кўрсатилди, Русесабажинанинг ўзи эса халқаро шуҳрат ва бир қатор мукофотларга, жумладан, «Озодлик» президент медалига сазовор бўлди.

    Русесабажина ўзининг машҳурлигидан фойдаланиб, 2000 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Руанда президенти Поль Кагаме режимини танқид қилди. Хусусан, у ўз мемуарларида Кагаме мамлакатни танланган тутсиларнинг кичик бир гуруҳи манфаати учун бошқараётганини айтиб, Руандадаги демократияни «пардозланган», адлия тизимини эса «қуруқ» деб атаган, деб ёзади The New York Times.

    Бунга жавобан Руанда ҳукумати Русесабажинани ўзининг геноцид пайтидаги ролини ошириб юборганликда ва исёнчиларни молиялаштирганликда айблади. Унинг Брюсселдаги уйига бир неча бор нотаниш одамлар  бостириб кирган, шундан сўнг у оиласини АҚШнинг Техас штати Сан-Антонио шаҳрига кўчирди. 2010 йилдан бери Руанда ҳукумати Русесабажинани қўлга олишда ёрдам сўраб, бир неча бор Бельгия ва АҚШга мурожаат қилган.

    2020 йилда Поль Русесабажина алдов йўли билан Руандага олиб кетилди. У нутқ сўзлаш учун Бурундига қараб учяпман, деб ўйлаган.

    2020 йил 27 августда Русесабажина Дубайга учиб кетди ва шу билан ғойиб бўлди. Тўрт кундан кейин унинг Руандада ҳибсга олингани маълум бўлди. Фаолнинг оиласи ва Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари уни ўғирлаб кетишганига ишонган. Руанда ҳукумати одам ўғирлаш айбловини рад этди.

    Кейинчалик маълум бўлишича, Дубайда Русесабажина Бурундига бориш учун хусусий самолётга ўтирган. У ерда у маҳаллий руҳонийнинг таклифига биноан бир нечта черковларда нутқ сўзлашни режалаштирган, кейинчалик оммавий ахборот воситаларида маълум қилинишича, руҳоний Руанда разведкаси хабарчиси бўлган. Русесабажина минган самолёт 28 август куни эрта тонгда Руандага қўнгач, у ҳибсга олинди ва бир неча кун давомида номаълум жойда боғланган ҳолда тутиб турилди, у ерни Русесабажина «кушхона» деб таърифлаган.

    Ҳибсга олинган Поль Русесабажина Руанда тергов бюроси бош қароргоҳида. 31 август, 2020 йил

    Ҳибсга олинган Поль Русесабажина Руанда тергов бюроси бош қароргоҳида. 31 август, 2020 йил
    Фото: Reuters

     Русесабажина устидан суд жараёни 2021 йилнинг февраль ойида, суд Русесабажина ушбу мамлакат фуқароси бўлмагани сабабли уни Руандада суд қилиш мумкин эмаслиги ҳақида адвокат келтирган даллиларни рад этганидан кейин бошланди. Русесабажина суднинг дастлабки мажлисларида қатнашди, кейин эса ўз ҳуқуқлари мунтазам равишда бузилгани учун у судни бойкот қилишга қарор қилди. Маълум қилинишича, қамоқда унга адвокатлар билан гувоҳларсиз мулоқот қилишига рухсат берилмаган, махфий ҳуқуқий ҳужжатлар мусодара қилинган, унга озиқ-овқат, сув ва зарур дори-дармонлардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилинган. 20 сентябрь куни Русесабажинани қамоққа ташлаш ҳақидаги ҳукм чиқарилганда, айбланувчи суд залида йўқ эди, чунки у ҳукм барибир адолатли бўлмаслигини айтган.

    Руандадаги геноцид

    Ўтган асрда Руандада ҳукумат тепасидаги хутуларнинг буйруғи билан мамлакатдаги тутсилар оммавий қирғин қилинган. Қирғин 1994 йилнинг апрелида бошланиб, тахминан, 100 кун давом этган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, қатлиомда 800 мингдан бир миллионгача тутсилар ва уларга ҳамдард бўлган мўътадил хутулар ўлдирилган.

    24.09.2021, 21:15   Изоҳ (0)   47414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: АҚШнинг Техас штатида Гаитидан келган минглаб муҳожирлар тўпланди. Чегара патруллари уларни куч билан тарқатишга уринмоқда 

    24.09.2021, 19:11

    Пандемия туфайли 2021 йилда Нобель мукофоти Швецияда топширилмайдиган бўлди

    24.09.2021, 18:58

    «Толибон» Россиядан БМТ санкцияларини олиб ташлашда ёрдам сўради

    24.09.2021, 16:08

    КХДР Жанубий Корея билан уруш тугаганини эълон қилишга ҳали эрта эканини маълум қилди

    24.09.2021, 15:41

    Эмомали Раҳмон афғонистонлик тожикларни Афғонистон ҳукуматини тузишда иштирок этишга чақирди

    24.09.2021, 13:42

    Қирғизистон «Толибон» билан алоқаларни йўлга қўймоқда. Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Афғонистон ҳукумати вакиллари билан учрашди

    24.09.2021, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Титаник бўлаклари орасидан қора шишадан ясалган маржон топилди

    Дунё | 20 июн, 19:00

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:50

    Дунёнинг энг бадавлат модели Кендалл Женнер сарвқомат бўлиш учун қандай нонушта қилади?

    Гўзаллик | 20 июн, 18:45

    Нетаньяху АҚШни Эрон билан урушга тортиш учун Трампни алдамоқда — ОАВ

    Дунё | 20 июн, 18:40

    Фарғонада МИБ мансабдори пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:28

    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди

    Реклама | 20 июн, 16:30

    Бухорода эчкиэмарга нос чектирган фуқарога жазо тайинланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 18:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.