Ушбу бўтқа витаминларга бой бўлиши билан бирга, нонушта ҳамда тушлик учун ажойиб танлов.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • думалоқ донли гуруч – 150 грамм;
  • қовоқ – 700-900 грамм;
  • сув – 1 литр;
  • туз ва шакар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Гуруч яхшилаб ювилиб, сувда 1-3 соат ёки 1 кеча ивитишга қўйилади.
  2. Қовоқ тозаланиб, ўрта бўлакларга бўлинади. 1 литр сув қуйилиб, юмшагунга қадар қайнатилади.
  3. Қовоқ пишгач, блендер ёрдамида майдаланади.
  4. Гуруч ҳам сувдан олиниб, блендер ёрдамида аралаштирилади.
  5. Гуруч қовоқ билан аралаштирилади ва 5 дақиқа давомида қайнатиб олинади. Туз ва шакар қўшилгандан сўнг, гуруч юмшоқ бўлиши учун яна 5-8 дақиқага паст оловда қолдирилади.

Ёқимли иштаҳа!