Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Навоий вилоятининг Кармана туманида икки ёшга тўлган фарзандини 85 миллион сўмга баҳолаб, сотишга уринган самарқандлик эр-хотин жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятининг Оқтош шаҳарчасида яшовчи ота-она 2 ёшли фарзандини 85 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Болага харидор ҳам топилган. Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро олдиндан 50 миллион сўм, бир неча кундан кейин эса қолган 35 миллион сўмни бериш шарти билан болани сотиб олмоқчи бўлган.

Ота-она Кармана туманидаги «Темурбек» кафесида харидор билан учрашиб, 50 миллион сўм пулни олаётганда Навоий вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ҳамда департаментнинг Кармана тумани бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар