Met Gala костюмлар бали 1948 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. 1995 йилдан бошлаб Американинг Vogue журнали бош муҳаррири Анна Винтур Met Gala’нинг раиси сифатида фаолият юритади.

Фото: Met Gala

Маросим давомида костюмлар институтини ривожлантириш учун маблағ йиғилади. Ҳар йили бўлиб ўтиши одатга айланган маросимнинг ўтказилиши билан боғлиқ танаффуслар камдан кам ҳолларда кузатилади. 2002 йилда 11 сентябрь теракти боис қолдирилган бўлса, 2020 йилда коронавирус эпидемияси сабабли ўтказилмаган. 2021 йилда эса мода оламидаги энг нуфузли ҳисобланган маросим офлайн форматда бўлиб ўтиш билан бирга ўзига хос либос ва образларга тўла бўлди. Метрополитен музейидаги икки қисмли кўргазманинг мавзуси американча мода бўлди. Биринчи қисм «Америкада: мода лексикони» бўлиб, иккинчи «Америкада: мода антологияси» қисм эса 2022 йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Бал институтининг расмий дресс-коди «Американча эркинлик» бўлди ва иштирокчилар айнан шундан келиб чиқиб кийинди.

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Ташриф буюрганларнинг образи бир-биридан фарқ қилди, албатта. Кимдир американча дизайн ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ижод намунасини афзал билган. Бошқалар эса миллийлик унсурлари ҳамда театр деталларига урғу берган. Машҳурлар қандай кийимларда келишни маъқул билганини қуйидаги фотолардан билишингиз мумкин.

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala

Фото: Met Gala