Huawei компанияси қўл орқали имо-ишоралар ёрдамида бошқариш номи остидаги контактсиз бошқарув имкониятига эга букланадиган смартфонни яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Ташқи кўриниши билан қурилма Huawei’нинг букланадиган дисплейга эга гаджетларини ёдга солади. Аммо унинг контактсиз бошқариш тизими яхшиланган.
Шу орқали фойдаланувчи бармоғини дисплейда юргизиш орқали экран диагоналини ўзгартириши мумкин. Эгилувчан дисплейни бармоқ ёки кафт ёрдамида бураш ёки буклаш мумкин. Буларнинг барчаси экран ичига ўрнатилган датчик ёрдамида амалга оширилади.
Бундан ташқари, смартфон бармоқларнинг ҳаракат тезлигини ҳисобга олиб, рулонли матрицанинг буралиш ёки букланиш тезлигини унга мослай олади.
Экран диагонали ўлчами ўзгараётган вақтда гаджетда махсус мусиқа янграйди.
Аввалроқ интернетда букланувчи iPhone’нинг рендерлари пайдо бўлгани, Samsung Galaxy Z Fold қон босими ва холестерин миқдорини ўлчашни ўрганиб олиши, Huawei букланувчи экранга эга Маtе Х2 флагманини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)