• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ коронавируснинг янги «колумбияча» штаммига «мю» деб ном берди ва қизиқиш уйғотган вариантлар рўйхатига киритди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) SARS-CoV-2 коронавирусининг «колумбияча» штаммини (B.1.621) қизиқиш уйғотган вариантлар (VOI — Variants of Interest) рўйхатига киритди ва унга грекча «мю» идентификаторини берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    GISAID маълумотлар базасида қайд этилишича, ушбу штамм биринчи марта 2021 йилнинг январь ойида Колумбияда топилган, ўшандан бери бутун дунё бўйлаб 3700 дан ортиқ кишида аниқланган. Штамм биринчи навбатда Марказий ва Лотин Америкаси мамлакатларида, шунингдек, АҚШда 1,4 мингдан ортиқ кишида қайд этилган. Колумбияда «мю» варианти COVID-19 га чалиниш бўйича барча ҳолатларнинг 39 фоизини (842) ташкил этиш билан устунлик қилмоқда. Бу тур Европада ҳам топилган.

    Июль ойининг охирида Journal of Medical Biology’да эълон қилинган мақолага кўра, Рим биотиббиёт университети ва Брешиа университети шифокорлари томонидан ўтказилган тадқиқотда Pfizer вакцинаси билан эмланган беморлар организми «мю» штаммига яхши қаршилик кўрсатган. Уларнинг фикрича, коронавируснинг ушбу варианти вакциналарнинг самарадорлигига таҳдид солмайди.

    Тадқиқотда қайд этилишича, ушбу вариантда коронавируснинг ҳам янги, ҳам аввалдан маълум мутациялари мавжуд.

    Июль ойи охирида Флоридадаги йирик тиббий фонд Jackson Health Systems раҳбари Карлос Мигоя маҳаллий WPLG телеканалига маълум қилишича, «колумбияча» штамм Майами университетида текширувдан ўтаётган COVID-беморларнинг 10 фоизида қайд этилмоқда. Колумбия билан фаол алоқалар туфайли «мю» варианти шаҳарда дельта ва гамма вариантларидан кейин учинчи ўринни эгаллади, деди шифокор.

    ЖССТнинг қизиқиш уйғотган штаммлар (ВОИ) рўйхатига тез-тез ва тобора кенгроқ ҳудудда қайд этилаётган, шу билан бирга улардаги мутациялар коронавирус хусусиятларини ўзгартириш қобилиятига эга экани тўғрисида прогноз ёки тасдиқланган маълумотлар мавжуд вариантлар киради.

    Ҳозир рўйхат «мю»дан ташқари, яна тўртта штаммни ўз ичига олади — «эта» (Буюк Британияда ва Нигерияда биринчи марта қайд этилган), «йота» (АҚШ), «каппа» (Ҳиндистон) ва «лямбда» (Перу).

    ЖССТнинг хавотирга солувчи штаммлар (VOC) рўйхатида эса коронавируснинг энг хавфли вариантлари таснифланади. Бундай штаммларда коронавируснинг одамдан одамга тарқалиш қобилиятини оширган ва унинг эпидемиологиясини ўзгартирган, янги ташувчиларни вирус юқтириш эҳтимолини оширган ва симптомларни ўзгартирган ёки вирусни вакциналарга, дориларга ва бошқа қарши чораларга чидамлилигини оширган мутациялар мавжуд бўлади. Ҳозирги вақтда SARS-CoV-2 нинг тўртта штамми ЖССТни ташвишга солмоқда: улар Британияда аниқланган альфа, биринчи марта Бразилияда қайд этилган бетанинг Жанубий Африка варианти, гамма ва Ҳиндистонда аниқланган дельта штаммлари.

    Бундан ташқари ЖССТнинг  мониторинг (Alerts for Further Monitoring) рўйхати ҳам мавжуд бўлиб, унга киритилган COVID-19 штаммларининг мутациялари вирус хусусиятларини ўзгартириши ва келажакда хавф туғдириши мумкин бўлса-да, лекин уларни VOI рўйхатига киритиш учун етарлича маълумот йўқ.

    Ҳозирги вақтда кузатувлар рўйхатида қўшимча ўрганишни талаб қиладиган 13 та штамм мавжуд.

    ЖССТ маълум қилишича, айни вақтга қадар коронавируснинг дельта штамми камида 170 та мамлакат ва ҳудудларда аниқланган. Қайд этилишича, 170 та мамлакатдан 7 тасида дельта вариант биринчи марта қайд этилган.

    Дунё бўйлаб тарқалган коронавируснинг бошқа штаммлари бўйича статистик маълумотлар қуйидагича:

    • альфа вариант (биринчи марта Буюк Британияда топилган) — 193 мамлакат ва ҳудудларда;
    • бета вариант (биринчи марта Жанубий Африкада қайд этилган) — 141 та мамлакат ва ҳудудларда;
    • гамма вариант (биринчи марта Бразилияда аниқланган) — 91 мамлакат ва ҳудудларда қайд этилган.

    Мавзуга доир:

    • Олимлар SARS-CoV-2 ҳар ҳафта мутацияга учрашини аниқлади
    • Олимлар COVID-19’нинг янги штаммларини келтириб чиқарувчи омилларни аниқлади

    03.09.2021, 08:23   Изоҳ (0)   15605
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исталган одам диктатор бўла олади, демоқчи Netflix’нинг янги сериали. Аслида эса ҳаммаси улар айтганичалик содда эмас

    03.09.2021, 08:04

    «Толибон» аёлларга ҳукуматдаги лавозимлар берилмаслигини маълум қилди

    02.09.2021, 23:17

    Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди расман ўз фаолиятини тўхтатди

    02.09.2021, 20:35

    Жо Байден ва Владимир Зеленский Оқ уйда учрашди ва қўшма баёнот қабул қилди

    02.09.2021, 19:34

    Панжшердаги жангларда «Толибон»нинг 300 дан ортиқ жангариси ҳалок бўлди

    02.09.2021, 18:12

    Японияда Moderna вакцинасидан топилган ёт моддалар зангламайдиган пўлат бўлиб чиқди

    02.09.2021, 13:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.