• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исталган одам диктатор бўла олади, демоқчи Netflix’нинг янги сериали. Аслида эса ҳаммаси улар айтганичалик содда эмас

    Netflix’да «Қандай қилиб золимга айланиш мумкин?» («How to Become a Tyrant») номли ҳужжатли сериал чиқди. Ушбу чиройли шоу муаллифлари ҳокимият тепасига келиш ва уни қўлда сақлаб туриш услублари ҳақида томошабинга гўёки бу қандайдир «шахсий самарадорлик» тўғрисидаги қўлланмада ёзилганидек ҳикоя қилади. Сценарий муаллифлари сериални кўриб бўлган томошабин даҳшатга тушишига ва охир-оқибат зулм томон кўрсатилган оддий ишорадан ҳам нафратланадиган даражага етишига умид қилгандек. Аммо сериални томоша қилган Meduza нашри муҳаррири Максим Трудолюбов ушбу киноасар россиялик (катта эҳтимол билан, МДҲнинг бошқа мамлакатларидаги — шу изоҳ «Дарё»ники) томошабинни даҳшатга солиши эҳтимоли кам, деган хулосага келди. Бунга сабаб, унинг фикрича, «Қандай қилиб золимга айланиш мумкин?»нинг муаллифлари ҳақиқий диктатура нима эканини россияликлардан кўра яхшироқ билмайди.

    Фото: Netflix

    Фото: Netflix

    Диктаторлар Ғарб адабиёти, санъати ва киносида худдики мутлақ «зулм»нинг элчилари сифатида мунтазам намоён бўлади. Улар диктатордан даҳшатга тушади, уни ағдаради, унинг устидан кулади. Бироқ «Қандай қилиб золимга айланиш мумкин?» ҳужжатли сериалидаги каби ўткир публицистик пафосни, ҳар ҳолда, ҳар доим ҳам кўравермайсан. Тузилиши жиҳатидан бу сериал тез-тез алмашадиган архив кадрлари, анимация ва экспертларнинг қисқа интервьюларидан иборат жўшқин «ролик»лар тўплами. Ҳар бир қисми битта диктатор ва битта мавзуга бағишланган: «Ҳокимиятни эгалланг» (Гитлер), «Рақибларни йўқ қилинг» (Саддам Ҳусайн), «Қўрқув ёрдамида ҳукмронлик қилинг» (Иди Амин), «Ҳақиқатни назорат қилинг» (Сталин), «Янги жамият яратинг» (Муаммар Каддафи), «Умрбод ҳукмронлик қилинг» (Шимолий Кореядаги Кимлар сулоласи).

    Одамлар қандай қилиб диктаторга айланади? Netflix талқини

    Фильм шундай тайёрланганки, гўё томошабинга диктаторлик ҳокимиятининг бутун сир-асрорини ўргатадигандек. Худдики мамлакатлар ва халқларни ўз измига бўйсундирган барча золимлар фойдаланадиган бир «қўлланма» ё «йўриқнома» бор, бошловчи эса (кадр ортидаги овоз «Тахтлар ўйини» сериали орқали танилган актёр Питер Динклэйжга тегишли) доимий равишда шу «қўлланма»га таяниб томошабинга мурожаат қилади. Исталган одам диктатор бўлиши мумкин — бунинг учун мана шу кўҳна ва қалин китобда ёзилган қоидаларга риоя қилинса бас, дейилади фильмда. Ягона муаммо шундаки, бўлажак тиран фавқулодда оғир қарорлар қабул қилиши ва маънавий-ахлоқий чекловлардан бутунлай воз кечиши лозим.

    Фильмда, масалан, Саддам Ҳусайн Ироқдаги ҳокимият тепасига келганининг олтинчи куни ҳукмрон «Баас» партиясининг қурултойини қандай ўтказгани ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳусайн унинг раҳбарлиги кимларгадир ёқмаётгани ҳақида хабар топганини айтиб, партиянинг юқори мартабали вакилларидан бирини минбарга таклиф қилади. У эса президентга нисбатан фитна ташкиллаштирмоқчи бўлганини тан олади ва бошқа «фитначи»ларнинг исмларини ошкор қилади. Уларнинг бари мажлислар залининг ўзидаёқ қўлга олинади. Фитна ҳақидаги иқрорлар қийноқлар орқали қўлга киритилган бўлса-да, энг асосийси, Ироқ элитаси унга айтилмоқчи бўлган гапни яхши тушуниб олади: янги етакчига қарши чиқиш ҳақида ҳатто ўйламаган ҳам маъқул.

    Диктаторлик йўлининг бошида турган ёш раҳбар аҳолининг норозилигидан ўз фойдаси йўлида фойдаланишни билиши, ҳокимиятни эгаллаб олиш фурсатини тўғри чамалай олиши, садоқатли яқинлар даврасини шакллантира олиши, ҳаётнинг барча жабҳаларига кириб бора оладиган махфий полицияни таъсис этиши, мухолифатдан қутулиши («ўлдир ёки ўзинг ўликка айланасан»), яқинларини ўзига қарата олиши ва бир вақтнинг ўзида уларни қўрқувда ушлаб туриши (баъзида уларнинг айримларидан очиқ-ошкора воз кечиши), сиёсий муаммолар юзага келганида «айбсиз айбдор»ларни тўғри танлай билиши лозим.

    Бу намунавий қоидаларни бошловчи «Қандай қилиб золимга айланиш мумкин?» номли китобдан ўқиб беради, аслида эса бундай китоб мавжуд эмас.

    Одам қандай қилиб диктаторга айланади? Ғарб сиёсатшунослиги талқини

    Аммо мавзуси шунга яқин китоб бор, йўқ эмас. У «Диктаторнинг қўлланма китоби. Нима учун ёмон хулқ-атвор — деярли ҳар доим яхши сиёсий ечим?» деб номланади. Уни 10 йил аввал Нью-Йорк университети сиёсатшунослари Брюс Буэно де Мескита ва Алистер Смит чоп этган. Муаллифлар ғоявий мураккабликлардан воз кечиб, сиёсатга амалий ўйин сифатида назар солишни таклиф қилади.

    Ушбу муаллифлар таклиф этаётган концепция асоси шундан иборатки, сиёсатчининг муваффақияти ёки муваффақиятсизлиги у учта асосий таъсир гуруҳи билан муносабатларни қандай қурганига боғлиқ. Бу учта гуруҳ қуйидагилардир: номинал селекторат (оддий сайловчилар, овоз бериш ҳуқуқига эга одамлар; аҳамияти нисбатан пастроқ бўлган гуруҳ), ҳақиқий селекторат (етакчи ким бўлишини танлайдиганлар, масалан, ғолиб партия раҳбарияти; бу аҳамияти нисбатан юқорироқ бўлган гуруҳ), музаффар коалиция (энг яқинлар давраси, ҳал қилувчи гуруҳ).

    Музаффар коалиция — бу ҳукмдор ҳақиқатан ҳам уларга боғланиб қолган одамлар гуруҳидир. Агар ҳокимият тепасида қолишни истаса, ҳукмдор айнан шу гуруҳдагиларга энг кўп марҳамат кўрсатмоғи лозим. Барқарор диктатура сирларидан бири шуки, доҳийнинг энг яқин одамлари гуруҳи унча катта бўлмаслиги ва бир-бирига мустаҳкам боғланган бўлиши керак. Яқинлар давраси қанчалик кичик бўлса, диктакторлик «ўйини»да қатнашаётганларга тегадиган давлат пироги бўлаги ҳам шунча катта бўлади, боз устига бундай даврани назорат қилиш ҳам нисбатан енгил. Етакчининг атрофидагилар унга хиёнат қилиш ўзлари учун бефойда эканига — раҳбардан юз ўгиргандан кўра, унга садоқат кўрсатиш орқали кўпроқ нарсага эга бўлишларига ҳар вақт ишончлари комил бўлиши керак.

    Доҳий ўз яқинларига боғланиб қолган, аммо улар ҳам доҳийсиз яшай олмасликлари керак. Авторитар тизим барқарор бўлиши учун доҳий ва унинг яқинлари давраси ўртасидаги муносабатлар симбиозга ўхшаши керак (айнан шу сабабли ҳам Россия сиёсий менежменти тилларда достон бўлган «элита ичидаги бўлиниш» ҳодисаси юз беришидан жуда хавотирланади).

    Буэно де Мескита ўзи томонидан ишлаб чиқилган сиёсий прогнозлаштириш методологияси билан танилган. Унга кўра, сиёсатчиларни икки нарса қизиқтиради: натижага эришиш ва нуфузининг тан олиниши. Маълум бир масала бўйича прогнозни тайёрлаш учун сиёсатшунос ушбу масалани ҳал қилишда энг нуфузли шахс кимлигини, мазкур жараёнда қарор қабул қиладиганлар қандай мақсадларни илгари сураётганини, қарор қабул қиладиганлар масалага қанчалик диққат-эътибор билан қараётганини ва жараённинг барча иштирокчиларида қандай имкониятлар борлигини аниқлаб олади. Бу ахборотни тўплаб, Буэно де Мескита маълумотларни ўз моделига киритади ва таъкидлашича, 90 фоизга аниқ чиқадиган жавобни қўлга киритади (сиёсий прогнозлаштириш — Мескита учун бизнес, шу боис унинг китобларини айни шу жиҳатни эътиборга олган ҳолда ўқиш керак).

    Одамлар қандай қилиб диктаторга айланади? Ичкаридан назар

    «Қандай қилиб золимга айланиш мумкин?» фильми муаллифлари, афтидан, юқорида санаб ўтилган ғоялардан яхши хабардор: Буэно де Мескита — фильмдаги шарҳловчилардан бири. Бироқ улар сериални фақат диктаторларга бағишлаган, ваҳоланки нью-ёрклик экспертнинг концепцияси сиёсатчилар ҳар вақт ва ҳар жойда фақат ва фақат бир нарсани — ғалаба ва тан олинишни исташини баён қилади.

    Буэно де Мескита турли сиёсатчиларнинг (улар ҳар доим диктатор бўлиши шарт эмас) хулқ-атворини таҳлил қилади. Унинг сўзларига кўра, сиёсий тизимлар демократлашувнинг даражаси билан эмас, балки селекторатлар ва қўллов коалициясининг тузилмаси билан фарқ қилади. Демократик жамиятларда ушбу гуруҳлар кўпроқ ва нисбатан мураккаброқ тузилишга эга (ҳал қилувчи сайловчилар, партия раҳбарияти ва ҳоказо), авторитар жамиятларда эса аксинча — гуруҳлар камроқ ва шаффофлиги ҳам нисбатан паст (олигархлар, ҳукмдор ҳузуридаги «политбюро»). Бироқ де Мескитанинг таъкидлашича, унисида ҳам, бунисида ҳам истиқболни ҳисоблаб чиқариш мумкин.

    Тизимлар ўртасидаги ягона фарқ шундаки, баъзиларида бу (ҳокимиятни эгаллаш ва уни қўлда сақлаб қолиш) мақсадларни рўёбга чиқариш учун тўсиқлар кўпроқ, бошқаларида эса — камроқ. Айрим мамлакатларда ишлаб турган жараёнлар ва масалан, президентлик муддатларига қўйилган чекловлар бор, бошқа мамлакатларда эса — йўқ. Ёки бўлмаса, бу чекловларни четлаб ўтиш, уларни йўққа чиқариш мумкин — худди яқинда Россияда Владимир Путин учун йўққа чиқарилгани каби.

    Сериалда ҳақиқатан ҳам — жуда соддалаштирилган ҳолда бўлса-да — ҳокимиятни эгаллаб олиш ва уни қўлда сақлаб қолишнинг типик услублари кўрсатилган. Аммо «Қандай қилиб золимга айланиш мумкин?» сериали урғуни етакчининг шахсиятига беради: худдики ўзингда улуғлик васвасасини ривожлантирсанг, сериалда кўрсатилган «диктаторлик жодуси» ҳақидаги китобни тополсанг бас — яккаҳукмрон бўлишинг кафолатланади. Бу худди «Россия мухолифати рангли инқилоблар бўйича чет эл ‘қўлланмаси’дан фойдаланади» деган тасаввурга ҳаммани (эҳтимол, ўзини ҳам) ишонтиришга уринадиган россиялик амалдорлар, политтехнологлар ва пропагандачиларни ёдга солади.

    Ваҳоланки, аслида кўплаб диктатуралар белгиланган қоидалар тўпламига риоя қилиниши натижасида эмас, балки амалдаги қоидаларни қайта ёзиш ёки бекор қилиш орқали ўрнатилган. Сайлов натижаларини сохталаштириш, президентлик муддатига қўйилган чекловни бекор қилиш ва мустақил матбуотни йўқ қилиш учун на катта ақл, на қандайдир «қўлланма»ни ёдлаш керак. Умуман, диктаторнинг «ақли» ҳақида гапирадиган бўлсак, у, эҳтимол, зулмни қўллашда меъёрни била олиш билан ифодаланса керак — уни шундай қўллаш керакки, ҳокимиятни сақлаб қолиш учун етарли бўлса, айни вақтда душманларни ҳам кўпайтириб юбормасин.

    Ва ниҳоят, сериалнинг яна бир муаммоси — биринчи мавсум учун танлаб олинган диктаторларнинг бари АҚШнинг душманлари ва Ғарб олами билан келишолмаган мамлакатларда ҳукмронлик қилган. Камига Саддам Ҳусайн тузуми 2003 йили Ироққа қарши ҳарбий операция оқибатида АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ағдариб ташланган. Тўғри, сериалда тилга олинган диктаторларнинг бари даҳшатли даражада ёмон, аммо бундай танлов фильм орқали етказилмоқчи бўлган фикрга нисбатан ишончни сўндиради. Ғарб оламидан бўлмаган томошабин шундай савол қўйиши мумкин: «АҚШнинг иттифоқчиси бўлга Сомоса, Маркос, Пиночет каби бошқа диктаторлар қани?».

    Ғарб оммасининг қаттол тузумларга нисбатан қизиқиши цирк томошаларидаги энг нозик фокуслар сирини фош қилишни ёқтирадиган ташрифчиларнинг қизиқувчанлигини ёдга солади. Диктатураларда яшаётганлар эса бу аслида томоша эмас, балки кундалик, анчагина зерикарли ҳаёт эканини яхши билади.

    Бу ҳақда яна нималарни ўқиса арзийди?

    Габриэль Гарсиа Маркес. «Бузрукнинг кузи»

    Диктатуралар, автократлар ва мутлақ ҳокимият ҳақида китоблар кўп, бироқ уларнинг аксарияти ҳеч қачон диктатурада яшамаган Ғарб сиёсатшунослари, романнавислари ва журналистлари томонидан ёзилган. Агар бугун кимнидир қайта ўқиш керак бўлса, бу борада Маркесдан муносиброғи йўқ. Унинг асарларида Ғарб антиутопияларидаги каби қаттол тоталитаризм анқимайди, аксинча, ҳақиқий ва жонли «умидсизлик ва қайғу салтанати» қарши олади. Ҳокимият қўллайдиган технологиялар ҳақида Маркес сиёсатшунослардан яхшироқ билса биладики, асло ёмон эмас — асарда президентнинг ўхшаши (нусха)ни ҳам, яқинлар даврасини бошқариш санъатини ҳам, бошқарувнинг бош тамойили ўлароқ қонун-қоидалардан воз кечишни ҳам учратасан.

    Марио Варгас Льоса. «Ибодатхонадаги мулоқот»

    Ўзи Лотин Америкаси адабиётида бутун бошли «диктакторлик» жанри (la novela de dictador) бор. Шу жанрга тааллуқли «Ибодатхонадаги мулоқот» романи ҳам диктатуралардаги сиёсий ҳаёт антиутопияларнинг муаллифлари тасаввурида ва диктаторлар қўл остида ўсиб-улғайганлар тасвирида қанчалик фарқ қилишини кўрсатиб беради. Диктатура тасаввурни эгаллаб олади, иқтидорли инсонларни унга қарши курашиш ҳақида ўйлашга мажбур қилади, охир-оқибат одамларни куч сарфлаш имкониятларидан маҳрум қилади ҳамда чеккага улоқтириб ташлайди.

    Мигель Анҳель Астуриас. «Сеньор президент»

    «Диктаторлик» жанридаги дастлабки романлардан ва айни вақтда «сеҳрли реализм»нинг илк намуналаридан бири — қалтис саргузаштларга тўла ва жуда қизиқарли, нафақат авторитаризм табиатига қизиққанларга, балки бошқалар учун ҳам ҳақиқий мароқли мутолаа манбаси.

    03.09.2021, 08:04   Изоҳ (0)   62404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» аёлларга ҳукуматдаги лавозимлар берилмаслигини маълум қилди

    02.09.2021, 23:17

    Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди расман ўз фаолиятини тўхтатди

    02.09.2021, 20:35

    Жо Байден ва Владимир Зеленский Оқ уйда учрашди ва қўшма баёнот қабул қилди

    02.09.2021, 19:34

    Панжшердаги жангларда «Толибон»нинг 300 дан ортиқ жангариси ҳалок бўлди

    02.09.2021, 18:12

    Японияда Moderna вакцинасидан топилган ёт моддалар зангламайдиган пўлат бўлиб чиқди

    02.09.2021, 13:07

    Туркия ярим ой ҳамда юлдуз шаклидаги Мудофаа вазирлиги мажмуасини қуради. Лойиҳа Пентагонга қиёсланмоқда

    02.09.2021, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Лайфстайл | 13 май, 19:40

    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

    Реклама | 13 май, 19:30

    НАТО собиқ бош котиби Трампга қарши туриш учун клуб тузишга чақирди

    Дунё | 13 май, 19:30

    Максим Шацких “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди

    Спорт | 13 май, 19:29

    Қозоғистонда онасидан айрилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 13 май, 19:20

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

    Ўзбекистон | 13 май, 19:18

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Украина Хитой армиясини Москвадаги парадда қатнашгани учун танқид қилди

    Дунё | 13 май, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.