Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари Экология қўмитаси раиси Алишер Мақсудовни лавозимидан озод этганини таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
«Бугунги йиғилишда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларни кўриб чиқамиз. Бу йўналишдаги муаммолардан барчамиз хабардормиз. Лекин, бунга масъул бўлган Экология қўмитаси, бошқа идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг ташаббус ва амалий ишлари кўринмаяпти.
Шу боис мен экология қўмитаси раҳбарини ишдан олдим», – деди Президент.
Маълумот учун, Алишер Мақсудов 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 1996 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган.
Алишер Мақсудов 2017 йилдан 2020 йилга қадар «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган. 2020 йил 16 ноябрда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.
Бунда аввал Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Козим Тўлаганов қурилиш вазирининг ўринбосари ҳамда «Ўзтрансгаз» раҳбари Улуғбек Саидов лавозимидан озод этилган эди.
Изоҳ (0)