• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Уларнинг ҳаёти хавф остида». «Толибон» ҳукуматни эгаллади, энди Афғонистонда аёллар футболига нима бўлади?

    15 август санасида «Толибон» ҳаракати Кобулни эгаллади ва бутун Афғонистонни ўз назорати остига олди. Мамлакат президенти Ашраф Ғани қочиб кетди. «Толибон» Афғонистонда ислом амирлигини тузишини эълон қилди. Бу эса ўз навбатида Афғонистондаги аёллар футбол терма жамоасига таъсир ўтказмасдан қолмади. Афғон аёллари энди футбол ўйнай олмаслиги ойдинлашди.

    Афғонистон U-17 аёллар терма жамоаси 2021 йилги мусобақа вақтида Ўзбекистонга қарши ўйин вақтида

    Афғонистон U-17 аёллар терма жамоаси 2021 йилги мусобақа вақтида Ўзбекистонга қарши ўйин вақтида
    Фото: CAFA

    «Толибон» ҳукуматга келганидан сўнг аёллар ҳуқуқлари ҳам шариат асосида ҳимоя қилинишига ваъда берди. «Аёллар шариат қоидалари асосида яшайди. Қўшни мамлакатлар ва жаҳон давлатлари бизни аёллар ҳуқуқларини тан олмайди деб ўйламасликлари керак. Шукурки, биз мусулмонлармиз ва аёлларимиз ҳам мусулмон», — деди ҳаракат вакили Забиҳулло Мужоҳид.

    Ундан ташқари «Толибон» аёллар бемалол ишлай олиши, энг асосийси, улар чодра кийиши лозимлигини таъкидлади. BBC хабарига кўра, бу ваъдалар ҳақиқатга тўғри келмаяпти. Мисол учун Қандаҳор банкида фаолият юритадиган аёлларга энди уларнинг ишларини эркаклар қилиши айтилган. Бошқа вилоятларда эса аёллар ёлғиз ўзлари кўчага чиқиши тақиқлангани айтилмоқда.

    Фото: Getty Images

    Бир жиҳат аниқ — аёллар чодрада футбол ўйнай олмайди. Бу ҳақда Афғонистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Ҳолида Попал ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, футболчилар саросимада, йиғлаяпти ва уйдан чиқолмаяпти.

    «Уларга нима бўлади?» — Marca газетаси муқоваси

    «Уларга нима бўлади?» — Marca газетаси муқоваси
    Фото: Marca
    Улар йиғлаяпти, шунчаки йиғлаяпти. Саросимада қолган аёллар кимга савол беришни билмаяпти. Футболчилар билан бўлаётган воқеалар — адолатсизлик. Уларнинг барчаси уйини тарк этди ва қариндошларининг уйига яширинган. Чунки уларни футболчи эканини қўшнилар билади. Аёллар яширинган ва қўрқув остида. «Толибон» қўрқув уйғотиб, кўчаларни айланиб юрибди.

    Бу юрагимни яралайди, чунки биз шунча йил аёллар ҳуқуқлари учун курашгандик. Энди эса шогирдларимга жим бўлишни ва яширинишни айтяпман. Уларнинг ҳаёти хавф остида.

    Улар деразадан туриб видеога олмоқда ва «Толибон» яқин эканлигини айтмоқда. Бу жуда ачинарли. Ҳукуматнинг таслим бўлганини кўриш оғир. Аёллар умидини йўқотди.

    Ҳолида Попал, мураббий

    Ҳолида Попал

    Ҳолида Попал
    Фото: Getty Images

    «Аёллар жамоалари ичида ФИФА рейтингида 152-ўринни эгаллаб турган Афғонистон терма жамоаси энди майдонга қайтишини тасаввур қилиш қийин», — дея Попалнинг сўзларига қўшимча қилади CBC.

    Афғонистондаги вазият борасида ФИФА баёнот берди:

    «Афғонистондаги ҳолат жуда хавотирли. ФИФА вазиятни кузатяпти. ФИФА ҳануз футбол ривожи, хусусан, Афғонистон аёллар футболини жадал ривожлантириш тамойилига содиқ қолмоқда. Шу мақсадда 2016 йилдан буён ушбу ҳудудга футбол ривожи учун инвестиция киритиляпти.

    Афғонистондаги ҳолат бундай кўриниш олиши ачинарли. Бу борада турли томонлар, жумладан, Афғонистон футбол федерацияси билан ҳам алоқадамиз ва вазиятни кузатамиз. Қўлимиздан келганча қўллаб-қувватлаймиз».

    CAFA U-17 Women’s Championship мусобақаси, Ўзбекистон U-17 — Афғонистон U-17 ўйини

    CAFA U-17 Women’s Championship мусобақаси, Ўзбекистон U-17 — Афғонистон U-17 ўйини
    Фото: ЎФА

    Афғонистон аёллар терма жамоалари сўнгги йилларда Осиё минтақасидаги барча мусобақаларда иштирок этиб келаётганди. Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) тасарруфида ўтказилаётган мусобақаларда ҳам афғон вакиллари фаол эди. Мисол учун 2021 йилда U-17 ва U-20 аёллар терма жамоалари ўртасидаги CAFA мусобақаларида Афғонистон вакиллари иштирок этди. Афғонистон U-23 аёллар терма жамоаси 18—27 август кунлари ўтказилиши белгиланган CAFA U-23 Women’s Championship’да иштирок этиши, бу мусобақа доирасидаги 1-тур ўйинида 20 август куни Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши керак эди. Бироқ ЎФА матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Тожикистонда ўтиши белгиланган ушбу мусобақа номаълум сабабларга кўра бекор қилинган.

    Афғонистон паралимпия делегацияси 24 август куни Токиода бошланадиган Паралимпиадада иштирок эта олмайди. Бу ҳақида Олимпиада ташкилий қўмитаси директори Тоширо Муто хабар қилди.

    «Афсуски, Афғонистон терма жамоаси Паралимпиада ўйинларида иштирок эта олмайди. Бунинг сабаби у ердаги вазият. Чуқур қайғудаман. Спортчилар ва делегация аъзолари хавфсиз жойда бўлишини тилаб қоламан», — дейди Муто.

    19.08.2021, 23:01   Изоҳ (0)   30716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» қўшиб берилган вақтда гол уриб, чорак финалга чиқди. «Насаф» ва «ОКМК»да йирик ҳисобдаги ғалаба

    19.08.2021, 21:17

    Расман: Остон Ўрунов яна «Уфа»га қайтди

    19.08.2021, 15:05

    Элдор Шомуродов Моуриньо туфайли «Рома»га ўтди. У Дрогбанинг мухлиси, лекин Жозе қўл остида Диего Коста ва Фернандо Торрес услубида ўйнайди

    19.08.2021, 13:31

    Ўзбекистон Кубоги. «Олимпик» «Динамо»ни мусобақадан чиқариб юборди, «Қизилқум» ва «Сурхон» ҳам кейинги босқичда

    18.08.2021, 23:16

    Доннарумманинг нархи 6 йилда 120 бараварга ошди. «ПСЖ» Евро—2020 нинг энг яхши ўйинчисини текинга қўлга киритгани ҳақида

    18.08.2021, 20:29

    Жозе Моуриньо: Элдор Шомуродов «Рома»га келиши билан ўзини кўрсатди

    18.08.2021, 15:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.