• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «20 йил аввалги ҳолат билан ҳозиргиси ўртасида катта фарқ бор». «Толибон» Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин биринчи марта матбуот анжумани ўтказди

    Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон» ҳаракати биринчи марта матбуот анжумани ўтказди. У, хусусан, инглиз тилидаги Al Jazeera сайти орқали трансляция қилинди.

    Забихулла Мужоҳид

    Забихулла Мужоҳид
    Фото: AP Photo

    «Мамлакатимиз мусулмон мамлакати бўлган ва шундай бўлиб қолади, аммо 20 йил аввалги ҳолат билан ҳозиргиси ўртасида катта фарқ бор. Биз аввалгидай иш кўрмаймиз», — деди ҳаракат матбуот котиби Забихулла Мужоҳид.

    Унинг маълум қилишича, «Толибон» дунё майдонида ҳеч ким билан душманларча муносабатда бўлишни истамайди.

    Унинг ишонтиришича, «Толибон» Афғонистоннинг «зиддият майдони» бўлиб қолишига йўл қўймоқчи эмас.

    «20 йиллик жангдан кейин биз чет элликларни ҳайдаб чиқардик… энди бутун миллат учун ғурурланадиган пайт келди», — деди Мужоҳид. Унинг сўзларига кўра, «Толибон» ҳаракати ўтмишдаги хафагарчиликлар учун ҳеч кимдан қасос олишга интилмайди, у ҳаммани кечирган.

    У «Толибон» бошқа мамлакатлар билан бевосита мулоқотларга тайёрлигини яна бир марта таъкидлаб ўтди. Мужоҳиднинг сўзларига кўра, мамлакатдаги барча элчихоналар ва ноҳукумат ташкилотлар тўлиқ хавфсизликда турибди. «Толибон», шунингдек, кимдир мамлакат ҳудудидан бошқа давлатларга қарши ҳужумлар учун таянч сифатида фойдаланишига йўл қўймаслик мажбуриятини ҳам олади.

    Мужоҳиднинг ишонтиришича, мамлакатда аёллар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, шариатга риоя қилган ҳолда уларга фаол ҳаёт тарзини олиб боришга рухсат этилади. Аёллардан танани ва юзни бутунлай ёпиб турадиган паранжи эмас, балки юзни очиқ қолдирадиган ҳижоб тақиш талаб қилинади, деди у. «Бу бизнинг қоидаларимиз эмас, балки Ислом қоидаларидир. Улар аёллар хавфсизлигини кўзлайди», — дея қўшиб қўйди у.

    Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда минглаб мактаблар ишлашда давом этади.

    «Толибон» вакили янги ҳукумат мамлакатнинг иқтисодий тикланишига эътибор қаратишини айтди. «Иқтисодий вазият яхшиланади. Биз бунга эришиш учун, одамларнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун жиддий чоралар кўрамиз», — деди у.

    «Толибон» шакллантираётган Афғонистон ҳукумати мамлакатнинг аввалги ҳукуматидан яхшироқ ишлай олади, деди Мужоҳид. «Биз мамлакатни бошқарамиз, сиз эса кейин бизнинг натижаларимизни бу ердан қочиб кетганлар эришган натижа билан солиштиришингиз мумкин бўлади», — деди у.

    Мужоҳиднинг аниқлик киритишича, «Толибон» янги ҳукуматни шакллантириш устида фаол иш олиб бормоқда. Аввалроқ ҳаракат бу ҳукумат инклюзив бўлишига ҳаракат қилишини айтганди.

    «Бу жуда исломий ҳукумат бўлади, сизга шуни ваъда қилишим мумкин. У бизнинг қадриятларимизни ҳимоя қилиб, халққа хизмат қилади», — дея ваъда берди Мужоҳид. Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат бир неча кундан кейиноқ ўз ишини бошлайди.

    «Шундан кейин мамлакатда қонун ва тартиб ҳукм суради. Бир оз сабр қилинг», — дея хулоса ясади гуруҳ вакили.

    «Толибон» вакили қайд этишича, ҳаракат «жанглар ва урушни хоҳламайди, балки тинчлик ва барқарорликни истайди». Шу билан бирга, у: «Агар жанг қилиш керак бўлса, бу бизнинг қўлимиздан келади, бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз», — деди.

    Шунингдек, Мужоҳид Афғонистон наркотиклар ишлаб чиқаришни тўхтатишини айтди. Ҳамда мустақил ОАВлар мустақил бўлиб қолишини, бироқ улар Ислом қоидаларига риоя қилиб, миллий манфаатларга қарши ишламаслиги кераклигини таъкидлади.

    Эслатиб ўтамиз, 15 август куни «Толибон» Афғонистоннинг бутун ҳудудини ўз назорати остига олганини эълон қилди. Шу куни «Толибон» Кобулдаги президент саройига кирди. Кейинроқ ҳукумат кучлари тарк этган барча давлат муассасаларини ва давлат телевидениесини эгаллаб олди.

    Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо беришга рози бўлган ва мамлакатни тарк этган. The New York Times ва Al Jazeera Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга йўл олгани ҳақида хабар берди. Аммо кейинроқ Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Европа Иттифоқи «Толибон»нинг Афғонистондаги ғалабасини тан олди
    • Афғонистон вице-президенти ўзини амалдаги давлат раҳбари деб эълон қилди ва «Толибон»га қарши курашишга чақирди

    18.08.2021, 12:19   Изоҳ (0)   56715
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 1,9 мингдан ошди. Зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда сув тошқинлари юз берди (видео)

    18.08.2021, 12:07

    Европа Иттифоқи «Толибон»нинг Афғонистондаги ғалабасини тан олди

    18.08.2021, 11:06

    Афғонистон вице-президенти ўзини амалдаги давлат раҳбари деб эълон қилди ва «Толибон»га қарши курашишга чақирди

    18.08.2021, 10:05

    Калифорнияда тарихдаги энг йирик ўрмон ёнғинларидан бири юз бермоқда (фото)

    18.08.2021, 06:06

    ҲАМАС ҳаракати «Толибон»ни Афғонистондаги ғалаба билан табриклади

    17.08.2021, 22:58

    «Энди одамлар эркинлигидан маҳрум бўлди». Кобул аҳолиси «Толибон» ҳукмронлиги остидаги ҳаёт ҳақида гапириб берди

    17.08.2021, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.