• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мақсуда Ворисова Президентлик сайловида ғалаба қозонса, ислоҳотларни нимадан бошлашини маълум қилди

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастурига ишсизлик, уй-жой муаммоси, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи назоратсиз ошиб кетишининг олдини олиш каби қатор масалаларни киритган. Бу ҳақда 7 август куни бўлиб ўтган ХДП марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида партия томонидан президентликка номзод сифатида тавсия этилган Мақсуда Ворисова маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Президентлик сайловига ўз дастуримиз билан кириб боряпмиз. Бугунги кунда жуда долзарб бўлиб турган глобал ўзгаришлар, пандемия даврида юзага келган иқтисодий танглик оқибатида халқнинг камбағаллашиб кетишининг олдини олиш, жамиятдаги камбағалликни қисқартириш, аҳолига иш ўринлари яратиш ва, айниқса, аёллар масаласини ҳал қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз ва уларни амалга ошириш учун, албатта, кураш олиб борамиз», — деди у.

    Ворисова ўз мақсадлари ҳақида қисқача гапиргач, тадбирдан сўнг ОАВ вакилларига интервью берди.

    – Президентлик сайловларидан нимани хоҳлаяпсиз ёки орзу қиляпсиз?

    — Биргина мен эмас, кўп минг сонли Халқ демократик партияси ҳам сайловда ғалаба қозонишни ва ўзининг дастурий вазифаларини амалга оширишни нафақат орзу, балки мақсад ҳам қилиб қўйган.

    — Ўзбекистон бошқарувини аёл кишига топширилишига ва халқнинг ишонишига кўзингиз етяптими?

    — Бу шахсга нисбатан бўлган ишонч эмас, бу партиянинг ғоялари, мақсадлари ва дастуримизга бўлган ишонч. Халқ биздан уни бугун қийнаб турган муаммоларини тизимли ҳал қилишимизни кутмоқда. Сайловолди дастуримиз орқали ишсизлик, уй-жой муаммоси, коммунал хизматлардаги тарифлар ёки озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи назоратсиз ошиб кетишининг олдини олмоқчимиз.

    — Ғолиб бўлсангиз, ислоҳотларни нимадан бошлайсиз?

    — Юқорида қайд этганимдек, биринчи навбатда, ишсизлик ва бандлик масаласи, аёлларимизни қийнаб турган муаммоларга ечим топиш ва, албатта, таълим ҳамда тиббиёт соҳасидаги аҳолимиз дуч келаётган долзарб масалаларни ҳал қилишдан бошлайман.

    — Сизнинг номзодингиз кўрсатилишида гендер тенглик омили ҳисобга олинган, деб ўйлайсизми? Чунки кўпчилик катта эҳтимол билан партия етакчиси Улуғбек Иноятовнинг номзоди қўйилса керак, деган фикрда эди. Аммо кутилмаганда сизнинг номзодингиз эълон қилинди.

    — Партиямизда гендер тенгликка доимо эътибор берилган. Мен фақат аёл бўлганим учун номзод қилиб кўрсатилмадим. Шу халқ орасидан чиққан оддий бир она ва аёл бўлганим сабабли ҳам, халқимизнинг қуйи қатламини қийнаб турган муаммоларни ичидан билганим учун ҳам, мени номзод сифатида кўрсатишди, деб ўйлайман.

    — Давлат органларида аёл амалдорларнинг камлигига муносабатингиз қандай?

    — Биринчи ўринда мутахассисларни тўғри танлашга эътибор қаратишимиз керак. Тан олишимиз керак, шу кунгача кўпроқ эркак мутахассисларга имконият берилди. Гендер тенглик деганда, биз нафақат маълум бир касбларнинг аёл киши томонидан танланишини ёки унинг лавозимга тайинланишида аёл бўлгани учун эмас, унинг тажрибаси, савияси ва билимига эътибор берилишини ўз дастуримизда ҳам кўрсатиб ўтамиз.

    — Статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача маошидан 20-30 фоиз камроқ пул топадиган иккита соҳа вакиллари бор: тиббиёт ва таълим соҳаси ходимлари. Бу вазиятни ўзгартириш бўйича аниқ мақсадларингиз борми?

    — Дастуримизда бу масала, албатта, кўрсатиб ўтилган. Ушбу соҳаларни етарлича маблағ билан таъминламасак, бугун ҳамманинг тилида бўлган таълим ва соғлиқни сақлашда коррупция урчиган, деган сўздан кетиб қола олмаймиз. Албатта, биз бу икки соҳа ходимларини муносиб иш ҳаққи билан таъминлашимиз шарт.

    Мавзуга доир:

    • «Ўзбекистон президенти сайловида ғолиб бўлишни орзу қиляпман» — Алишер Қодиров
    • Улуғбек Иноятов: «Бизнинг мақсадимиз битта — Президентлик сайловларида ғолиб бўлиш»

    11.08.2021, 14:27   Изоҳ (0)   38667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки олти ойида 19 мингдан ортиқ оила ажрашгани маълум бўлди

    11.08.2021, 13:56

    Ўзбекистонда 12 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    11.08.2021, 13:11

    Ўзбекистонда тадбиркорларнинг радар ва камера ўрнатишига рухсат бериладиган ҳудудлар сони ортди

    11.08.2021, 12:38

    Ўзбекистонда 3 балли зилзила қайд этилди

    11.08.2021, 12:26

    Ўзбекистонда етим болаларга кўмаклашувчи «Меҳр дафтари» тузилади

    11.08.2021, 12:10

    Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов коронавирусга қарши Moderna вакцинаси билан эмланди

    11.08.2021, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.