Ўзбекистонда 11 август куни Тошкент вақти билан соат 12:01 да зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 438 километр жануби-ғарбда — Бухоро вилояти, Шофиркон туманида бўлиб, ўчоғи 56 километр чуқурликда, магнитудаси 4 га тенг бўлган.
Мамлакатда сўнгги марта зилзила 10 июль куни қайд этилганди. Ўшанда бир кунда икки марта ер силкиниши кузатилган.
Изоҳ (0)