Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсонпарварлик ёрдами координатори Мартин Гриффиц Афғонистондаги томонларни зудлик билан сулҳга чақирди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: Unsplash

Фото: Unsplash

«Афғонистонлик болалар, аёллар ва эркаклар ҳар дақиқада ўз ҳаёти учун хавф туғдирадиган шароитда яшамоқда ва кўп қийинчиликларга дуч келмоқда. Ўтган бир ой мобайнида Ҳелманд, Қандаҳор ва Ҳирот вилоятларига тартибсиз ҳужумлар оқибатида камида минг киши ҳалок бўлди», — дейди Гриффиц, БМТ сайтидан иқтибос келтирган ҳолда.

«Мен бугун БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан ҳамфикрликда тинч аҳолига қилинган ҳужумларни кескин қоралайман, ўт очишни тўхтатишга чақираман», — дейилади Гриффиц баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, гуманитар ташкилотлар Афғонистонда қолиб, афғон халқига ёрдам беришда давом этади.

«Улар бетарафликни сақлайди ва ўз вазифаларини холис бажаради, лекин уларга аҳолига товар ва ёрдамларни ҳеч қандай тўсиқсиз етказиб бериши учун рухсат ва кафолат керак», — дея қўшимча қилди БМТнинг юқори лавозимли мулозими.

Гриффиц халқаро қонун зиддият иштирокчиларининг барчасига тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ёрдамидан фойдаланишни таъминлаш мажбуриятини юклаганини эслатиб ўтди.

«Афғонистоннинг хавфсиз ва фаровон келажаги тинчлик музокараларининг муваффақиятли бўлишига боғлиқ»,— дейди Гриффиц.

Шу билан бирга, ЮНИСЕФ Афғонистондаги вазиятнинг кескин ёмонлашаётганидан ҳам ҳайратда, ҳам ғазабда эканини билдирди: «Охирги 72 соат ичида Қандаҳор вилоятида камида 20 бола ҳалок бўлди, 130 бола яраланди, Хостда икки бола яраланди, Пактия вилоятида 5 бола ҳалок бўлди, 3 бола жароҳат олди».

«Бу шунчаки рақамлар эмас», — дейилади БМТ Болалар фонди баёнотида.

«Ҳар бир ўлим ва жисмоний азоб-уқубат — бу фожиа, биз кимнингдир севимли қизлари ва ўғиллари, ака-ука, опа-сингиллари, қариндошлари ва дўстлари ҳақида гапиряпмиз. Уришаётган томонлар бу болаларнинг муҳофазаланиш ҳуқуқини қўпол равишда бузиб, халқаро қонунларни эътиборсиз қолдирди », — дейилади БМТ сайтида эълон қилинган баёнотда.

«Толибон» 9 август куни Афғонистон шимолидаги Саманган вилояти маркази Айбак шаҳрини ўз назоратига олди. Бу ҳақда ушбу вилоят губернаторининг ўринбосари Сефатуллоҳ Саманганийга таяниб, ғарб матбуоти хабар қилган.

ОАВ маълумотларига кўра, бу Афғонистонда «Толибон» томонидан қўлга олинган вилоят маркази миқёсидаги олтинчи шаҳар. Айбак масаласида маҳаллий оқсоқоллар ҳукуматни шаҳарда жанговар ҳаракатларга йўл қўймасликка чақирганидан сўнг, ‘Толибон’ шаҳарга жангсиз кирган. «Губернатор бунга рози бўлиб, барча қўшинларни шаҳардан олиб чиқиб кетди», — деди Саманганий ва энди «Толибон» Айбакни тўлиқ назорат қилаётганини қўшимча қилди.

АҚШ 9 август куни Афғонистон кучларига ёрдам бериш учун Б-52 стратегик бомбардимончи самолётларини ва қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватловчи АC-130 самолётларини юборди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди