Ушбу таомни кечки овқатга тайёрлашингиз ва унга исталган соус қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз — 1 дона;
- саримсоқ пиёз — 2 дона;
- сариёғ — 3 ош қошиқ;
- қуритилган қизил қалампир — 1 ош қошиқ;
- қуритилган тоғжамбил — 1 чой қошиқ;
- қуритилган саримсоқ пиёз — 0,5 чой қошиқ;
- туз, мурч;
- товуқ гўштининг териси олинган қисми;
- гуруч — 270 г;
- товуқ бульони — 400 мл;
- сув — 300 мл.
- Саримсоқ пиёз ва пиёзни майда қилиб тўғранг.
- Печда пиширишга мўлжалланган идишга сабзавотлар ва сариёғ солинг, 180 даража қизиган печга 12—15 дақиқага қўйинг.
- Зираворларнинг барчасини аралаштириб, товуқ гўштига суртинг.
- Печдаги идишни олинг, саримсоқ ва пиёзга гуруч қўшиб аралаштиринг;
- Устига товуқ гўштини солинг, товуқ бульонини ҳам қуйиб, устини фольга қоғози билан ёпинг.
- 30 дақиқа давомида печда пишириб олинг, кейин фольгани олиб яна 30 дақиқага қўйинг.
- Печдан олгандан кейин 5—10 дақиқа давомида совитиб олинг.
- Устини қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан ҳам безасангиз бўлади.
Мавзуга доир:
- Окрошкали-смузи, тарвуздан музқаймоқ ва TikTok’да машҳурликка эришган 5 хил рецепт
- Уйда тайёрлаш мумкин бўлган 3 хил музқаймоқ рецепти
- Беш дақиқа сарфлаб уй шароитида табиий музқаймоқ — сорбет тайёрлаб кўринг
- Қулупнайдан тайёрланадиган бир-биридан мазали ширинликлар рецепти
- Атиги уч маҳсулотдан эскимо музқаймоғини тайёрлаб кўринг
Изоҳ (0)