• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зоминда майдони Tashkent City’га тенг ўрмон ёниб кетди. Бу Ўзбекистонда сўнгги йилларда вертолётлар ёрдамида ўчирилган ягона ўрмон ёнғини эмас

    Жиззах вилоятининг Зомин тумани «Дуоба» қишлоқ фуқаролар йиғини Ўриклисой қишлоғи яқинидаги ўрмон ҳудудларида 1 август куни йирик ёнғин юз берди. Соат тахминан 10:40 да бошланган ёнғин салкам саккиз соатдан сўнг ўчирилди; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) маълумотларига кўра, 80 гектар майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган. Оловни ўчиришга 1600 га яқин одам жалб этилган.

    Жумладан, ФВВ дастлаб оловни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркибининг 24 нафар вакили йўналтирилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ ёнғиннинг тарқалишининг олдини олиш ва уни ўчириш учун ФВВ шахсий таркибининг яна 350 дан ортиқ вакили юборилгани, шунингдек, Миллий гвардия, ИИВ, Экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилгани маълум қилинди.

    Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ёнғин сигнали олиниши билан 400 нафар ҳарбий хизматчидан иборат батальон фавқулодда ҳолат ҳудудига бориб, оловни ўчиришга киришганини маълум қилди. Ҳарбий-ҳаво кучларининг тўртта вертолёти эса Зомин сув омборидан 20 дан ортиқ марта сув олиб, аланга ўчоқларига 30 тоннадан ортиқ сув ташлаган. Эътиборга молик томони, шу куннинг ўзида, пешиндан сўнг ҳудудда ёғингарчилик кузатилиб, ёнғинни ўчиришга озми-кўпми ёрдам берган (орадан икки кун ўтиб шу жойда ёнғоқдек дўл ёққани ҳам қизиқ).

    Ижтимоий тармоқларда «Дуоба» тарафдаги ўрмонлар 2 август куни ҳам тутаётгани ҳақида видеохабарлар тарқалди, бироқ ФВВ матбуот хизмати ҳудудда ёнғин бўлаётгани ҳақидаги гумонларни рад этди. Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдураҳмоновнинг «Янги Давр»га маълум қилишича, «ёнғин асосан инсон омили билан боғлиқ ҳолда юз берган бўлиши мумкин». Чунки, масъулнинг изоҳлашича, ёнғин бошланиши арафасида ўрмонда ҳаво очиқ, ҳарорат Цельсий бўйича 26—28 даража илиқ бўлган, шунингдек, ҳудуддан ўтган электр узатиш линияларида ҳам узилишлар қайд этилмаган. «Ҳозирда ёнғиннинг сабабини ва кўрилган моддий зарарнинг миқдорини аниқлаш бўйича терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейди Абдураҳмонов.

    Қайд этиш жоиз, Зоминдаги ҳодиса юзлаб ҳарбий хизматчилар ва вертолётлар жалб этилган на биринчи, на ягона ёнғин эмас. Сўнгги йилларда мамлакатнинг ўрмон ҳудудларида бу каби фавқулодда ҳолатлар бир неча юз берган ва бу ҳақда ваколатли органлар ахборот ҳам берган. Таъкидлаш ўринлики, шундай ўрмон ёнғинлари сони бундай ҳодисалар ҳақида берилган ахборотлардан кўпроқ бўлиши мумкин.

    2020 йилги ёнғинлар: Юзлаб гектарларни эгаллаган олов, иккита вертолёт, ёниб кетган 600 та ноёб арча

    8 февраль куни Тошкент вилояти «Далварзин» давлат ўрмон-ов хўжалигида 455 гектар майдон (шундан 150 гектари ўрмонзор)ни қамраб олган йирик ёнғин содир бўлган. Таъкидланишича, бу ёнғин оқибатида одамлар ва ҳайвонларнинг ҳалок бўлиши ҳолати кузатилмаган.

    17 июнь куни соат 06:30 да Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ҳудудидаги «Сурхон» давлат қўриқхонасида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Оловни ўчиришга Мудофаа вазирлигининг 200 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси, шунингдек, Сурхондарё ҳокимининг маъқуллаши билан иккита Ми-8 вертолёти жалб этилган. Олов 15:00 да қуршаб олинган, 19:00 га келиб олов ичида қолган 35 гектар майдоннинг 90 фоизида оловни ўчиришга эришилган (вертолётлар умумий 8 соатдан ортиқ учиб, ҳар бири 10 мартадан сув ташлаган). Мудофаа вазирлиги ахборотида Вандоб аҳоли пункти ёнғинда қолиш хавфидан сақлаб қолингани айтилади; Сурхондарё вилоят Фавқулодда вазиятлар вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида қўриқхонада ичидаги одамлар ва ёввойи ҳайвонларга зарар етмаган, улар тан жароҳати олмаган.

    15 июль куни Тошкент вилояти «Оҳангарон» давлат ўрмон хўжалигида 440 гектардан зиёд ер майдони ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, айни вақтда ёнғин сабаблари, бунинг натижасида етказилган зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган.

    26 июлга ўтар кечаси, соат 00:47 да Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида жойлашган «Зарафшон» табиат миллий боғининг 2 минг квадрат метр майдонида ёнғин келиб чиққан. Маълумотларга кўра, тўқайзордаги қуруқ ўт ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

    Тошкент вилоятида жойлашган «Оҳангарон» давлат ўрмон хўжалигида 10 август куни яна бир ёнғин кузатилган. Бу сафар олов 5 минг квадрат метр майдонга зарар етказган; ҳодиса оқибатида одамлар ва ҳайвонлар ҳалок бўлиши ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳодиса сабаблари очиқланмаган.

    12 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги бошқа бир ўрмон ҳудуди — «Қизириқ» ўрмон хўжалиги «Гуримбулоқ» тоғ масканида юз берган ёнғин 50 гектарга яқин майдонни эгаллаб олган. Офатга қарши курашга кўплаб махсус техника ва фавқулодда вазиятлар тизимининг ўнлаб шахсий таркиби сафарбар қилинган. Ёнғин сабаблари ва оқибатлари маълум қилинмаган.

    30 октябрь куни Қашқадарёдаги «Китоб» давлат ўрмон хўжалигида салкам 12 гектар майдонда ёнғин келиб чиққан. Олов «Денов бола» ўрмон бўлими ходимлари ва шу яқиндаги қишлоқ аҳолиси томонидан ўчирилган. «Китоб» давлат ўрмон хўжалигидан маълум қилишларича, ёнғин фуқаролар томонидан ўт қўйилиши оқибатида келиб чиққан.

    Қашқадарёдаги 2020 йил кузида юз берган ўрмон ёнғинлари оқибатлари.

    Қашқадарёдаги 2020 йил кузида юз берган ўрмон ёнғинлари оқибатлари.
    Фото: Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

    Орадан уч кун ўтиб, вилоятнинг Қамаши туманидаги ўрмон хўжалигида ёнғин келиб чиққан, оқибатда 5 гектар майдондаги 600 га яқин Зарафшон арчаси ёниб кетган. Ёнғин сабаби маълум қилинмаган.

    2021 йилги ёнғинлар: Ёмғир шарофати билан ўчирилган ёнғин, ярим тунда «қовурилган» малина

    Сирдарё вилоятидаги «Қолгансир» ўрмон-ов хўжалигида март ойининг ўзида иккита ёнғин кузатилган. Дастлаб, 4 март куни 1 гектар майдон ёниб кетган. Орадан ярим ой ўтиб, 19 март куни 147,2 гектар майдонда ёнғин содир бўлган — шу ёнғин сабаб «қуёнлар ва қушлар тириклайин ёниб кетаётгани, илонлар аҳолига яқин жойларда кўпайиб кетаётгани» ҳақида гап-сўзлар тарқалган. Энг қизиғи, бу ёнғин шу куни ёққан ёмғир шарофати ўша куннинг ўзида ўчган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори эса маълум қилинмаган.

    24 март куни Қорақалпоғистондаги «Қонликўл» давлат ўрмон хўжалигида юз берган ёнғин оқибатида 1,6 гектар ер майдони зарар кўрган. Ёнғин сабаблари ва оқибатлари маълум қилинмаган.

    Жомбой тумани ҳудудидаги «Зарафшон» миллий табиат боғида 3 июль, худди бир йил аввалгидек, ёнғин содир бўлган. Самарқанд вилоят ФВБ матбуот хизмати маълумотига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 21:10 да келиб тушган. Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига соат 21:51 да етиб борган, 02:51 да оловни қуршаб олган, 04:03 да ёнғинни ўчирган. Милий боғнинг 1,5 гектар майдонида тўқайзорлар (малина, бутазор, шох-шабба) ёниб кетган; ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори маълум қилинмаган.

    Хулоса ўрнида

    Ўзбекистоннинг ўрмон ҳудудлари, ўрмон хўжаликларида юз берган ва бераётган ёнғинлар сони (ошкор қилинган ҳолатларнинг ўзидан келиб чиқиб баҳо берганда ҳам) кам эмас. Ҳатто сўнгги икки йилда бундай ҳодисалар сони кўпайгандек таассурот ҳам уйғонади, айрим ҳудудларда бир йилнинг ўзида кетма-кет шундай ҳодисаларнинг юз бериши айниқса хавотирли. Уларнинг сабаблари ҳақида бирор ўринда тайинли маълумот йўқ, таҳлил ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Очиқлик зарур, очилиш керак. Бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун нима ишлар қилинаётгани ҳам айтилса, нур устига нур. Бунинг учун кўплаб жонзотларнинг ёниб кетиши ёки бирор бахтсиз одамнинг қурбон бўлишини кутиш шарт эмас.

    Мавзуга доир: Россия ўрмонларидаги ёнғинлар Ўзбекистондаги об-ҳавога таъсир кўрсатадими?

    04.08.2021, 09:13   Изоҳ (0)   71387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзорда ўтказилган рейдда фоҳишалик билан шуғулланган аёллар ва уларнинг ҳайдовчилари қўлга олинди

    04.08.2021, 08:24

    «Отасининг орқасида юрган болалар». Тошкентда Lacetti’ларни орқамача ҳайдаганларнинг хулқи улар яшайдиган маҳаллада муҳокама қилинди

    04.08.2021, 07:53

    Бухоролик ҳайдовчи кўп миқдордаги гиёҳванд модда билан қўлга олинди

    04.08.2021, 07:38

    Amazon’да савдо қилиш ҳалолми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди

    04.08.2021, 07:23

    Тошкентда 7 минг доллар эвазига Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, Тошкент тиббиёт академиясига «перевод» қилиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    04.08.2021, 06:27

    Шомуродов суҳбатини олган Моуриньо, вакцина учун узун навбат, ёз чилласида ёғган дўл. 3 август суратлари

    03.08.2021, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.