Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш кейинги ҳафтадан бошланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Олмалиққа ташрифи давомида маълум қилди.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Ушбу вакцина Олмалиқдаги заводда ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Корхонанинг йиллик қуввати 10 миллион доза вакцина бўлади. Бошланғич босқичда эса 2 миллион доза.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинган эди. Ўзбекистон томони бундай таклиф билан 2020 йилнинг декабридаёқ чиққан ва ишлаб чиқариш майдончаси сифатида Tashkent Pharma Park ҳудудини таклиф қилган эди.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев 26 июль куни  «Российская газета»га берган интервьюсида Ўзбекистон яқин орада Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилганди. Ўзбекистон дори воситаси ишлаб чиқариладиган ҳудудни ҳам танлаганини ҳам айтганди.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган видеоселекторда «Спутник V» ва ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш муҳокама қилинаётганини, мамлакат ўз вакцинасини ҳам ЖССТга тақдим этишни, бунинг учун катта пуллар ажратилаётганини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди