• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда мажбурий эмлашни жорий этиш орқали инсон ҳуқуқларига путур етказилмаяптими? Омбдусман жавоб берди

    Ўзбекистонда аҳолини мажбурий эмлаш қонунийлаштирилиши кутилмоқда. «Gazeta.uz» омбудсман Феруза Эшматовадан мажбурий эмлаш ва уни қонунийлаштириш жараёни, бу борада халқаро норма ва тажриба, фақат бир вакцина мавжудлиги туфайли аҳолининг танлов ҳуқуқи бузилиши каби саволларга жавоб олди. Қуйида у тўлиғича ҳавола этилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    17 июль куни Республика махсус комиссиясининг йиғилишида 14 тоифадаги фуқаролар оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди. Унга кўра, рўйхатдагилар 1-сентябргача 1-доза, 1-октябргача 2-доза ва 1 ноябргача 3-доза вакциналарини олиши керак.

    Бунга асос қилиб эса «‘Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида’ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон давлат бош санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган»и айтилди.

    Ундан олдинроқ, Қонунчилик палатаси спикери 16 июль куни Нурдинжон Исмоилов қонунан эмлаш тадбирларини мажбурий тарзда амалга ошириш мумкин эмаслигини, бунинг учун қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозимлигини таъкидлаган эди.

    «Gazeta.uz»нинг бир-биридан мустақил бир нечта манбасининг хабар беришича, ҳозирда давлат органлари, жумладан, ИИВ, Бош прокуратура, вазирлик ва давлат ташкилотларида ходимларни мажбурий эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Барчани бирдек эмлаш бошланганида уларда танлов эркинлиги бўлмагани, ўша вақтда (1 ҳафта ичида) мавжуд вакцина (хитой-ўзбек) билан эмланишаётгани қўшимча қилинган.

    Эътиборлиси, 27 июлга келиб (орадан 11 кун ўтиб), қуйи палата депутатлари Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши мажбурий эмлашни қонунийлаштиришни кўзда тутган қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборди.

    Ушбу ҳужжат лойиҳасида «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон давлат бош санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда.

    Қолаверса, Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўзда тутилмоқда. Ушбу моддада, шунингдек, ходим ишдан четлатилган давр учун унга иш ҳақи ҳисобланмаслиги қайд этилган.

    Бундан келиб чиқадики, ҳозирча юқоридаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмаган экан, айни вақт ҳар қандай ҳолатда ҳам мажбурий эмлаш қонунга зид… Агар зид бўлмаса, нега унда депутатлар ярим йиллаб кўриб чиқилишини кутаётган ҳужжатларни ортга суриб, мазкур лойиҳа устида бош қотирмоқда?

    Қуйи палата изоҳида шундай дейилган: «Бу билан ҳаммани мажбурий эмлаш жорий этилмаяпти. Гап маълум бир тоифадаги ишчи-ходимларнинг вакцина олиши ҳақида кетяпти. Бу тоифа вакиллари (14 тоифа) матбуотда эълон қилинган».

    Юқоридагилар келиб чиқиб, «Gazeta.uz» омбудсман Феруза Эшматовага бир нечта саволлар билан мурожаат қилди.

    — Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида сизнингча, мажбурий эмлашни жорий этиш ортидан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилмаяптими?

    — Ушбу саволга «бу инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ёки аксинча» деб жавоб беришдан аввал, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган COVID-19 билан улар қандай курашаётганликлари ҳамда қонунчилигимизга мажбурий вакцина олиш бўйича тегишли нормаларнинг киритилиши зарурияти ва фуқаролар саломатлигига қанчалик даражада хавф солаётганини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

    «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро пактнинг 12-моддасига кўра, пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир кишининг жисмоний ва руҳий саломатлик жиҳатдан олий даражага етиши ҳуқуқини эътироф этиши белгиланган.

    Ушбу пактда иштирок этувчи давлатлар кўриши лозим бўлган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • ўлик гўдаклар туғилишини ва болалар ўлимини қисқартириш ҳамда болаларнинг соғлом ривожланишини таъминлаш;
    • ташқи муҳитнинг ҳамма жиҳатларини ва саноатда меҳнат гигиенасини яхшилаш;
    • юқумли, эндемик, касбий ва бошқа касалликлар олдини олиш, даволаш ҳамда уларга қарши курашиш;
    • касал бўлган ҳолларда ҳаммага тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий парваришни таъминлайдиган шароит яратиш.
    Шу ўринда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲБЕС) яқинда, яъни жорий йилнинг 8 апрель куни ёш болаларнинг мажбурий эмланишини демократик тамойилларга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилди.

    Чехияда истиқомат қилувчи бир гуруҳ ота-оналар томонидан ИҲБЕСга мактабгача таълимгача ёшидаги фарзандларини мажбурий эмланиши Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг 8-моддасига (шахсий ва оилавий ҳаётнинг ҳурмат қилиниши ҳуқуқи) зид эканлигини таъкидлашган.

    Суд болаларни мажбурий эмлаш, гарчанд Европа Конвенциясига зид бўлса-да, демократик жамиятда зарур деб ҳисобланиши мумкинлиги, шу билан бирга Чехияда болалар ҳуқуқ ва манфаатлари эътиборга олинишини таъкидлаган. «Мақсад — ҳар бир болани хавфли касалликлардан эмлаш ёки жамоавий (коллектив) иммунитет орқали ҳимоя қилишдир» дейилади қарорда.

    Ушбу қарор COVID-19 пандемияси даврида эмас, балки бошқа касалликларга қарши эмланиши бўйича 2013−2015 йиллар кўтарилган бўлса-да, лекин пандемия даври учун ҳам ўз актуаллигини сақлаб қолмоқда.

    — Хориж давлатлари ҳам шу йўлдан боряптими ёки уларда ёндашув бошқачами?

    — Сўзимизнинг тасдиғи сифатида хорижий мамлакатлардаги ҳолат ва янги тартибларга тўхталсак. Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳенкок жорий йилнинг июнь ойидаги чиқишида, айрим тоифадаги фуқаролар учун COVID-19’га қарши эмланиш мажбурий эканлиги ва бу бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилишини таъкидлаган.

    Франция, Канада, Греция, Австралия, Индонезия, Италия, Туркманистон, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар ҳам COVID-19’га қарши жамиятнинг айрим категориядаги фуқароларни мажбурий эмланиши йўлидан боришмоқда.

    Биз юқорида санаб ўтган давлатларнинг барчаси одамлар билан доимий мулоқотга киришувчи категорияларни аниқлаб, агар улар COVID-19 билан оғриса бошқа шахсларга ҳам юқтириши мумкинлиги нуқтаи назаридан мажбурий эмлаш амалиётини танлашган.

    Содда қилиб айтганда, агар мен касал бўлсам, атрофимдагиларга ҳам юқтиришим мумкин. Аксинча вакцина олганим учун вирус менга юқмаса, бошқаларни ҳам зарарламайман.

    Кўплаб давлатлар тажрибасида қўлланилаётган мажбурий вакцина тартиблари «Бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бошқа бир инсоннинг эркинлигига дахл қилмаслиги зарур» деган ғояга асосланган.

    Қолаверса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

    — Аввал қарор қабул қилиниб, ундан кейин (орадан 11 кун ўтиб) депутатлар эмлашни мажбурий қилишга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. Инсон ҳуқуқлари бузилиши нуқтаи назаридан, ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бера оласизми?

    — «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида» қонунининг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий суд ҳамда бош прокурор қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.

    Шунингдек, Ўзбекистон Конституциясининг 20-моддасида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт деб белгиланган.

    «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига асосан, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўла олиши, профилактика чора-тадбирларининг устунлиги, соғлиғини йўқотган тақдирда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши фуқароларнинг соғлиғини сақлашнинг асосий принципларидан ҳисобланади.

    Мажбурий эмлаш амалиёти орқали мамлакатимизда ҳам хорижий давлатлар тажрибаларига мос равишда, касалликка қарши жамоавий иммунитетни шакллантириш орқали курашилмоқда. Агар сиз бирор-бир кишига касаллик юқтирсангиз, унинг кўчага чиқиш, ўқиш, ишлаш, тўғридан-тўғри мулоқотга киришиш имкониятлари вақтинча чекланади. Ушбу вазиятда вирус сурункали касалликлар туфайли кучсиз ёки иммунитети паст инсонларга ёки катта ёшдаги инсонларга юқса, бунинг оқибати ўлим билан ҳам тугаши мумкин.

    Назаримда, аҳолимиз ушбу норманинг амалиётга нотўғри талқин қилинишидан, иммунитети паст ёки бирор-бир касаллик билан оғриган бўлишига қарамай, ёппасига барчани эмлашлари мумкинлиги ёки вакцина олиш мумкин бўлмаган ҳолларда ходимларни ишдан бўшатиб юбориш ҳолатлари кузатилишидан чўчишмоқда.

    Шунинг учун ҳам тарғибот тадбирларини кучайтириб, мажбурий вакцинани олиш мумкин бўлмаган ҳолларда қандай чора-тадбирлар кўрилиши кераклиги каби масалаларга ҳам эътибор қаратиш зарур.

    — Мажбурий эмлаш вақтида фақат бир турдаги вакцина мавжудлиги вазиятида аҳолининг танлов ҳуқуқи бузилмаяптими?

    — Вакцина танлови масаласига келсак, фуқароларга вакциналар ҳақида тўлиқ маълумот бериб, танлаш имконини яратиш мақсадга мувофиқ.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 28 июлга келиб Ўзбекистонда жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, эмланганлар сони 4,5 миллион кишига яқинлашди.

    Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистондаги эпидемиологик ҳолат ёмонлашганини қайд этиб ўтиб, аҳолини COVID-19’га қарши эмланишга чақирди. «Вакцина олганлар шифохонадан тўрт кунда чиқяпти, эмланмаганларга эса жуда оғир бўляпти. Ҳа, вакцина олгандан кейин касалланиш мумкин, лекин касаллик енгил формада кечяпти», — деди давлат раҳбари ва ҳокимларга вакцинация бўйича ишларни қаттиққўллик билан назоратга олишни топширганини ҳам таъкидлаб ўтди.

    Мавзуга доир:

    • «Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак» — Алишер Қодиров
    • Нурмат Отабеков: Мажбурий эмланишдан асоссиз бош тортган 14 тоифадаги ходимларга қандай жазо қўлланиши кўриб чиқилмоқда
    • Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда 6 миллиондан ортиқ киши вакцина қабул қилди, режа — 21 миллион нафар»
    • «Ҳали ҳам одамларимиз вакцинага ишонмаяпти». Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмланишга чақирди

    29.07.2021, 14:34   Изоҳ (0)   26561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқарувидаги «Волга» ЙТҲга учради. Машина ичида бўлган 14 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган

    29.07.2021, 14:10

    Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз, йиллик 14 фоиз даражасида қолдирди

    29.07.2021, 13:57

    Андижонда Damas ва иккита Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 26 ёшли йўловчи ҳалок бўлди

    29.07.2021, 13:33

    «Бу режалар — том маънода инқилобий қадам». Шавкат Мирзиёев Олмалиқдаги янги мис бойитиш фабрикаси салоҳияти ҳақида

    29.07.2021, 13:09

    Фото: Қашқадарёда кучли шамол сабаб томлар учди, юзлаб хонадонлар электрсиз қолди

    29.07.2021, 12:47

    Қозоғистонда ичида саккиз нафар ўзбекистонлик бўлган Toyota ЙТҲга учради. Бир киши вафот этди

    29.07.2021, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.