ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳрида икки енгил машинанинг ўртасидан ўтиб кетишга уриниб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган Lacetti видеоси бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, 22 июль куни соат 17:30 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида 23 ёшли Lacetti ҳайдовчиси автомобилни турли хавфли манёврлар билан бошқариб бориб, Феруза кўчаси билан кесишган чорраҳага етган вақтда ЙТҲ содир этган.
Lacetti светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Spark ҳамда Cobalt автомобиллари билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда Matiz уриб юбориши оқибатида 65 ёшли фуқаро вафот этгани, Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда 20 ёшли аёл бошқарувидаги Tracker уриб кетиши оқибатида 56 ёшли пиёда воқеа жойида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)