Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан муборакбод этиб, Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилаган.
Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, энг аввало, уларни янги лойиҳа ва дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидлаган.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирларга, шу жумладан, август ойининг бошида Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилган.
Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш бўйича Тошкент халқаро конференциясининг самарали натижалари юксак баҳоланди, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви юзма-юз кўринишда ўтказилишига умид қилмоқда
Изоҳ (0)