• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экспертлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳотини санади

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати сўнгги беш йилда мамлакат ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган энг самарали ташаббус ҳамда ислоҳотларни аниқлаш учун навбатдаги экспертлик сўровини ўтказди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Экспертлик сўрови ҳар икки йилда етакчи сиёсатчилар, иқтисодчилар, олимлар, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқа жамоат фаолларидан иборат 100 нафар маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида ўтказилади. Улар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва ислоҳотлар рўйхатини тузади ва овоз бериш йўли билан тарихий аҳамиятга эга асосий ислоҳотларни аниқлайди. 2019 йилда ўтказилган экспертлик сўровида давлат раҳбарининг 10 та энг муҳим ташаббуси овоз бериш орқали аниқлаб олинган эди.

    2021 йилги глобал сўров натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилган. Экспертлар фикрича, Ўзбекистон етакчисининг энг муҳим ислоҳоти бу — Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларининг ўрнатилгани, чегаралар очилгани ва назорат пунктлари ташкил этилгани, Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар бўйича конструктив мулоқот йўлга қўйилгани (96 та овоз).

    Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

    Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

    Ислоҳотлар рўйхатининг кейинги ўринларидан қуйидагилар жой олган:

    • Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши;
    • Давлат хизматлари тизимининг ривожлантирилиши, Давлат хизматлари марказларининг ишга туширилиши, ортиқча бюрократияга барҳам берилиши;
    • Туризмни ривожлантириш доирасида 90 мамлакат учун визасиз режим, 48 мамлакат фуқаролари учун визасиз транзит режими жорий этилиши;
    • Инсон ҳуқуқлари кафолатларининг кучайтирилиши, мажбурий меҳнат, шу жумладан, болалар меҳнатининг тугатилиши;
    • Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва давлат органларининг очиқлиги бўйича янги тизимнинг жорий этилиши;
    • Медиа муҳитнинг кенгайтирилиши: ОАВларнинг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлар қабул қилинишидаги ролининг оширилиши;
    • Гендер сиёсатини янги босқичга олиб чиқилганлиги, хусусан Республика Гендер комиссиясининг ташкил этилиши;
    • Олий таълим тизимининг ривожлантирилиши: университетларга қабул квоталарининг оширилиши, миллий ва хорижий ОТМлар филиалларининг очилиши;
    • Тадбиркорлик муҳити яхшиланиши, хусусан бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва уни юритиш бўйича жараёнлар соддалаштирилиши;
    • Камбағалликни расмий даражада тан олинганлиги ва уни қисқартириш бўйича комплекс ёндашув шаклланиши;
    • Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий ва институционал ўзгаришларнинг амалга оширилиши;
    • Ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилиши;
    • Ўзбекистонда тўғридан-тўғри 15 йил давомида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни қабул қилиш тартибининг жорий этилиши;
    • Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмон барпо қилиниши. БМТ қошида Орол денгизи минтақасида Инсон хавфсизлиги бўйича Trast фондининг ишга туширилиши, БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциянинг қабул қилиниши.
    Глобал сўровда таниқли хорижий экспертлар қатнашган, жумладан:
    • Франция ташқи сиёсат маркази президенти Фабен Бауссарт;
    • Холон технология университети президенти Эдуард Якубов;
    • Васеда университетининг Марказий Осиё бўйича бош тадқиқотчиси Наоки Нихей;
    • Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санат Кушкумбаев;
    • Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ронни Хайне;
    • Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази минтақавий директори ўринбосари Эрик Хонтс;
    • «Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомова;
    • The Guardian, The Economist, Independent Newspaper нашрлари мухбири Жоанна Лиллис;
    • «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти директори Мюша Север;
    • Лондон ва Дубайнинг Дипломат Business Club ишбилармонлик клуби раиси Мансур Малик ва бошқа қатор мамлакатларнинг давлат ва жамоат арбоблари иштирок этган.
    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолият хроникаси» деб номланган тўплам нашрдан чиқарилганди. Унда Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил сентябрь ойидан 2020 йил 1 январгача бўлган даврдаги сиёсий фаолияти солномаси батафсил акс эттирилган.

    Мавзуга доир: 

    • Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни 64 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади
    • Путин, Сзинпин, Эрдўғон, Назарбоев. Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табрикламоқда

    24.07.2021, 15:16   Изоҳ (0)   20215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нурмат Отабеков: Мажбурий эмланишдан асоссиз бош тортган 14 тоифадаги ходимларга қандай жазо қўлланиши кўриб чиқилмоқда

    24.07.2021, 14:13

    Путин, Цзиньпин, Эрдўғон, Назарбоев. Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табрикламоқда

    24.07.2021, 13:38

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    24.07.2021, 13:14

    Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    24.07.2021, 12:48

    Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни 64 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади

    24.07.2021, 12:38

    Сирдарёда ҳокимлик захирасидаги 14 гектар ерни 30 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришга уринган ота-бола аниқланди

    24.07.2021, 12:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.