Канн кинофестивали дунёнинг машҳур кинокартиналари тақдим қилинадиган йилнинг муҳим тадбири ҳисобланади. Бу йил танлов дастуридан Америка, Франция, Россия ва эронлик киноижодкорлар томонидан тақдим қилинган 24 та кинолента жой олган. Спайк Ли бошчилигидаги ҳайъат аъзолари орасида Мелани Лоран, Сонг Канг-хо, Тахар Раҳим, Мэгги Жилленхол, Мати Диоп, Жессика Хауснер, Клебер Мендонса ва Милен Фармер бор. Танловни Леос Каракснинг «Аннет» номли мусиқий лентаси очиб берган. Кейинги кунларда эса ташриф буюрганлар эътиборига Пол Верховеннинг «Васваса», Миа Хансен Левнинг «Бергман ороли», Катрин Корсинининг «Айрилиш» фильми ва бошқа кўплаб ижод намуналари ҳавола қилинган.

Канн фестивали нафақат янги ва ажойиб сюжетга эга фильмларни ўзида мужассам қилиши, балки унга ташриф буюрган жаҳон юлдузларининг эсда қоларли образи билан ҳам ўзига хос саналади. Иштирок этган машҳур меҳмонлардан кимлар фестивалнинг мода тарихидан ўрин олгани ҳақида фотолар орқали маълумот бериб ўтамиз.

Фото: Marie Claire

Белла Ҳадид Jean Paul Gaultier ва Schiaparelli’дан либос кийиб Chopard’дан тақинчоқ тақишни афзал билган.

Фото: Marie Claire

Марион Котийяр эса Chanel Haute Couture’дан кийинган.

Фото: Marie Claire

Cristian Dior’дан либос танлаган Жессика Честейн, аксессуар борасида Chopard’ни афзал билган.

Фото: Marie Claire

Dolce & Gabbana’дан кийинган Ҳелен Миррен ҳам аксессуарни Chopard’дан танлашга қарор қилган.

Фото: Marie Claire

Энди Макдауэлл эса Prada’нинг оч рангли либосида ташриф буюришни афзал билган.

Фото: Marie Claire

Ҳамкасблари сингари тақинчоқни Chopard’дан олишни маъқул билган Карла Бруни кўйлагини Celine’дан танлаган.

Фото: Marie Claire

Жоди Фостер эса Givenchy’нинг оқ, принтли либосида келган.

Фото: Marie Claire

Диана Крюгер кўйлакни Giorgio Armani’дан тақинчоқни Chaumet’дан олган.

Фото: Marie Claire

Кьяра Феррани, Giambattista Valli’нинг яшил либосида ташриф буюрган.

Фото: Marie Claire

Valentino либосида ташриф буюрган Тина Кунаки.

Фото: Marie Claire

Tom Ford’дан костюм-шим кийган Тимоти.

Фото: Marie Claire

Gucci тақдим қилган либосда келган Соко.

Фото: Marie Claire

Леони Ханне Nicole + Felicia ва TONY WARD либосларида.

Фото: Marie Claire

Мэгги Жилленхол Celine’дан кийинган.