Канн кинофестивали дунёнинг машҳур кинокартиналари тақдим қилинадиган йилнинг муҳим тадбири ҳисобланади. Бу йил танлов дастуридан Америка, Франция, Россия ва эронлик киноижодкорлар томонидан тақдим қилинган 24 та кинолента жой олган. Спайк Ли бошчилигидаги ҳайъат аъзолари орасида Мелани Лоран, Сонг Канг-хо, Тахар Раҳим, Мэгги Жилленхол, Мати Диоп, Жессика Хауснер, Клебер Мендонса ва Милен Фармер бор. Танловни Леос Каракснинг «Аннет» номли мусиқий лентаси очиб берган. Кейинги кунларда эса ташриф буюрганлар эътиборига Пол Верховеннинг «Васваса», Миа Хансен Левнинг «Бергман ороли», Катрин Корсинининг «Айрилиш» фильми ва бошқа кўплаб ижод намуналари ҳавола қилинган.
Канн фестивали нафақат янги ва ажойиб сюжетга эга фильмларни ўзида мужассам қилиши, балки унга ташриф буюрган жаҳон юлдузларининг эсда қоларли образи билан ҳам ўзига хос саналади. Иштирок этган машҳур меҳмонлардан кимлар фестивалнинг мода тарихидан ўрин олгани ҳақида фотолар орқали маълумот бериб ўтамиз.
Белла Ҳадид Jean Paul Gaultier ва Schiaparelli’дан либос кийиб Chopard’дан тақинчоқ тақишни афзал билган.
Марион Котийяр эса Chanel Haute Couture’дан кийинган.
Cristian Dior’дан либос танлаган Жессика Честейн, аксессуар борасида Chopard’ни афзал билган.
Dolce & Gabbana’дан кийинган Ҳелен Миррен ҳам аксессуарни Chopard’дан танлашга қарор қилган.
Энди Макдауэлл эса Prada’нинг оч рангли либосида ташриф буюришни афзал билган.
Ҳамкасблари сингари тақинчоқни Chopard’дан олишни маъқул билган Карла Бруни кўйлагини Celine’дан танлаган.
Жоди Фостер эса Givenchy’нинг оқ, принтли либосида келган.
Диана Крюгер кўйлакни Giorgio Armani’дан тақинчоқни Chaumet’дан олган.
Кьяра Феррани, Giambattista Valli’нинг яшил либосида ташриф буюрган.
Valentino либосида ташриф буюрган Тина Кунаки.
Tom Ford’дан костюм-шим кийган Тимоти.
Gucci тақдим қилган либосда келган Соко.
Леони Ханне Nicole + Felicia ва TONY WARD либосларида.
Мэгги Жилленхол Celine’дан кийинган.
Мавзуга доир:
- Фото: 74-Канн фестивалининг очилиш маросимига ташриф буюрган юлдузларнинг энг эсда қоларли образлари
- «Танқидчилар танлови 2021» мукофотининг тақдирлаш маросимидаги энг эсда қоларли образлар (фото)
- Пицца, гулдон ва диван: Юлдузларнинг мемга айланган либослари (фото)
- Elie Saab’нинг янги коллекциясидан ўрин олган энг чиройли оқшом либослари (фото)
- Венеция кинофестивали 77-мавсумининг ёпилиш маросимидаги энг эсда қоларли образлар (фото)
Изоҳ (0)