Женнифер Лопес ва Бен Аффлек Лос-Анжелесдаги бир нечта ҳашаматли уйларни кўздан кечирмоқда дея хабар бермоқда PeopleTalk нашри.
Жуфтликни Ҳолмби-Ҳиллсда суратга олган TMZ папараццийсининг сўзларига кўра, улар кўздан кечирган уйлардан бирининг нархи — 65 миллион долларни ташкил қилади.
Уйнинг яшаш майдони 31 000 квадрат метрни ташкил қилади. Унда 8 та ётоқхона ва 12 та ҳаммом мавжуд. Уй ичида ҳатто боулинг майдончаси ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик 18 йиллик айрилиқдан сўнг яна бир-бирини топган эди. Ўшанда Бен ва Женнифер тўй қилишни режалаштирган, улар бу ҳақидаги янгиликни оммага ҳавола этган. Аффлек Жей Лога 1,5 миллион доллар эвазига қимматбаҳо узук совға қилган ва 2003 йил сентябрь ойида Санта Моникада бўлиб ўтадиган никоҳ маросимига тайёргарлик кўра бошлаган.
Бироқ тўйга бир неча кун қолганда тўй бекор қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Жуфтлик бунинг сабабини айтишдан бош тортган.
Бундан аввал Бен Аффлек ва Женнифер Лопес 2021 йилнинг охирига қадар оила қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)