16 июль куни қиз фарзандли бўлган хонандалар жуфтлиги Нодир Зоитов ва Ширин чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқди. Оиланинг яқини Малика Равшанова жараённи жонли эфирда фолловерларига намойиш этди.
Қизалоққа Ясмин деб исм қўйилган.
«Ясмин— ‘Жаннатдаги гул’ деган маънони англатар экан. Нодиржон қизига шу исмни танлади», — дейди Малика Равшанова.
Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов неварасини туғруқхонадан олиб чиқиши муносабати билан ҳовлисида катта байрам ташкиллаштиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)