Ўзжан Дениз ва Ирем Ҳелважиўғлу суратга тушган «Сени узоқ кутдим» сериалини кўпчилик ўтган мавсумнинг энг омадсиз лойиҳаси деб аталмоқда.
Юқори рейтинглардан ўрин олишига умид қилингани, сериални суратга олиш учун катта маблағ тикилганига қарамай, лойиҳа мухлислар қалбидан жой олишга муваффақ бўлмади. Кўплаб танқидчи ва томошабинларнинг фикрича, сериалнинг муваффақиятсизлигига ундаги бош қаҳрамонни гавдалантирган жуфтликнинг бир-бирига мос эмаслиги сабаб бўлган. Рейтинг кўрсаткичларида паст натижа қайд қилингани туфайли сериал эрта тугатилган.
Сериал финали эфирга узатилганидан кейин Ўзжан Дениз Ирем билан бирга тушган барча суратларини Instagram саҳифасидан ўчириб ташлаган. Актёр мухлисларни ҳайратланишига сабаб бўлган ушбу хатти-ҳаракатига нима асос бўлгани ҳақида лом-лим демаган. Ирем ҳам шундай йўл тутган, аммо ҳамкасбидан фарқли ўлароқ бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан журналистларга изоҳ берган:
«Очиғини айтганда, ўзим ҳам аслида нима бўлганини тушунмадим. Мен Ўзжанга ҳеч қандай ёмонлик қилмадим, мендан хафа бўлишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Бирга тушган суратларимизни ўчирганини билгандан кейин ҳайрон қолдим. Мен нега фотосуратларни ўчириб ташладим? Бу шунчаки унинг қилмишига нисбатан жавоб реакция, бошқа нарса эмас. Биз жанжаллашганимиз йўқ, фақат ҳалигача муҳокама қилинаётган фотосуратлар билан боғлиқ ёқимсиз ҳодиса бор холос», — деган Ирем.
Аввалроқ актриса берган интервьюларида суратга олиш майдончасида ижодий фаолияти билан боғлиқ айрим тушунмовчиликлар бўлиши ҳақида таъкидлаган.
Маълумот учун, «Муҳташам юз йил», «Сўйла Қора денгиз» сингари сериалларда суратга тушган Ирем Ҳелважиўғлу актрисаликдан ташқари моделлик билан ҳам шуғулланади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)