Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 19 июль куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Саудия Арабистонида Ҳаж маросимлари бошланди. Июнь ойида Саудия Арабистони ҳукумати 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, COVID-19’га қарши эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган одамлар Ҳажда иштирок этиши мумкин, деган қарорга келди.

Фото: «ТАСС»

Тошкент туманидаги кушхоналардан бирида ҳордиқ чиқариб ўтирган қассоб.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мехико шаҳрида феминистик ҳаракат аъзолари аёлларга нисбатан зўравонликка қарши намойиш ўтказди.

Фото: EPA

Қурбон ҳайити арафасида Тошкент туманидаги кушхоналардан бирида қурбонликка олиб кетилаётган новвос.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Сув тошқинлари Германиядан сўнг Швейцарияга ҳам етиб келди. Суратда: Невшатель кўлининг шарқий қирғоғида сув босган лагерда сузиб юрган оққушлар.

Фото: EPA

Тошкент туманидаги кушхоналардан бирида қурбонлик учун келтирилган қўйлар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хитойнинг Нанкин шаҳри аҳолиси ёзги жазирамадан сақланиш учун аквапаркларга ташриф буюрмоқда.

Фото: Getty Images

Хитойнинг ёввойи табиат қўриқхонасида яшовчи Жен Жен лақабли панда иккита фарзандни дунёга келтирди.

Фото: Getty Images

Коронавирус чекловлари бекор қилингани сабабли тиббий ниқоб тақмаган одамлар Оксфорддаги дўкондан чиқмоқда. Англияда 19 июль куни деярли барча коронавирус чекловлари бекор қилинди.

Фото: AFP

Июнь ойининг охирида Гвадалахара ҳайвонот боғида туғилган ёш бегемот онаси билан сунъий сув ҳавзасида сузишга тайёрланмоқда. Ҳозирча бир ойлик ҳам бўлмаган чақалоқнинг вазни қарийб 30 килограммни ташкил қилмоқда, бироқ бир неча йил ичида унинг вазни, тахминан, 1,5 тоннага етади.

Фото: Getty Images

Мумбайда кучли ёмғир ва кўчкилар туфайли 31 киши ҳалок бўлди. Шаҳарнинг катта қисмини сув босди. Ҳиндистонда муссонлар мавсуми давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Якутск ва яна 50 та аҳоли пункти ўрмон ёнғинлари оқибатида тутун билан қопланди.

Фото: «ТАСС»

Риад Мерҳи Брюсселда бўлиб ўтган оғир вазн тоифасида WBA версияси бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Жаосин Чанг билан жанг қилмоқда.

Фото: Reuters

Индонезияда COVID-19 билан касалланишнинг кучайиши фонида кислород баллонлари танқислиги бошланди. Касалхоналарда коронавирус билан касалланганлар учун кислород етишмаяпти.

Фото: Getty Images

Англияда ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва бошқа коронавирус чекловлари бекор қилингандан сўнг тунги клубда рақс тушаётган одамлар.

Фото: LNP

Токио—2020 Олимпиадасига йўл олган Хитойнинг олимпия терма жамоаси аъзолари Нарита халқаро аэропортида тиббий ниқоб ва елим ҳимоя воситаларини кийиб ўтирибди.

Фото: Reuters

Австралия ҳукумати коронавируснинг дельта штаммининг тарқалиши сабабли Янги Жанубий Уэльсдаги локдаун режимини 30 июлгача узайтирди. Аҳоли фақат энг зарур нарсалар учун дўконга чиқиши, тиббий ёрдам олиши ҳамда тоза ҳавода спорт билан шуғулланиши учун ташқарига чиқиши мумкин. Суратда: Сидней соҳилларида чўмилаётган одамлар.

Фото: Getty Images

Германияда кучли ёмғир туфайли тошқинлардан зарар кўрган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини амалга ошираётган ўт ўчирувчилар.

Фото: Reuters

Карачи шаҳрида Қурбон ҳайити арафасида чорва бозоридан қурбонлик қилиш учун туя олиб келаётган мусулмонлар.

Фото: AFP

Германиянинг Дернау шаҳрида кучли ёмғир ва сув тошқини оқибатида қабристонга бориб қолган автомобиль.

Фото: Reuters

Хитойнинг Лиаонинг провинциясида ўтказилган тижорат тадбирлари доирасида бир-бирига сув сепаётган одамлар.

Фото: AFP

Ногирон непаллик қиз онаси билан Катмандудаги Непал ногиронлар уюшмаси марказида вакцина олиш учун навбат кутмоқда.

Фото: AP Photo

Қурбон ҳайити арафасида Макка ташқарисидаги Арафот текислигида жойлашган Намира масжидида намоз ўқиётган Ҳаж зиёратчилари.

Фото: Reuters

Ҳиндистон шарқидаги Ассам штати полицияси мусодара қилинган бир тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни йўқ қилди.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: