Ўзбекистонда тўйларни ўтказиш юзасидан яна бир ўзгариш киритилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Республика махсус комиссияси қарорига биноан 2021 йил 20 июлдан бошлаб Ўзбекистондаги умумий овқатланиш объектлари — ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 08:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.
Қайд этилишича, 2020 йил 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) тарзда ўтказиш шарти билан рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган эди.
Изоҳ (0)