Ушбу рецепт асосида тайёрланган мураббони сариёғли нон устига суртиб ёки пишириқларга қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- шафтоли — 1200 г;
- шакар — 700-800 г;
- лимон — 1 дона.
- Шафтолиларни биринчи қайнаган кейин муздек сувга солинг, пўстини артинг.
- Йирик-йирик қилиб тўғранг.
- Устидан шакар солиб 3-4 соатга қолдиринг.
- Шафтоли солинган идишни паст оловга қўйиб, қайнаб чиққунича ва шакар эригунича кутинг.
- Оловдан олиб совитинг.
- Яна бир марта қайнатинг ва совитинг.
- Лимоннинг сувини сиқинг.
- Учинчи марта оловга қўйинг, қайнаб чиққанидан кейин лимон шарбатини қўшинг ва яна 10-15 дақиқа қайнатинг.
- Мураббони стерилизация қилинган банкаларга солинг.
- Қопқоқларини ёпинг, буткул совиганидан кейин иссиқ қилиб ўраб қўйинг.
Мавзуга доир:
- Окрошкали-смузи, тарвуздан музқаймоқ ва TikTok’да машҳурликка эришган 5 хил рецепт
- Уйда тайёрлаш мумкин бўлган 3 хил музқаймоқ рецепти
- Беш дақиқа сарфлаб уй шароитида табиий музқаймоқ — сорбет тайёрлаб кўринг
- Қулупнайдан тайёрланадиган бир-биридан мазали ширинликлар рецепти
- Атиги уч маҳсулотдан эскимо музқаймоғини тайёрлаб кўринг
Изоҳ (0)