Нафақат иссиқ, балки совуқ ҳолида, шунингдек, исталган соус билан қўшиб истеъмол қилса бўладиган омлет рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- қовоқча (кабачка) — 1 дона;
- тухум — 3 дона;
- сметана — 1 ош қошиқ;
- мурч, туз;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
- саримсоқ пиёз — 1 дона.
- Қовоқчани 1 сантиметрдан катта бўлмаган қалинликда кесиб чиқинг.
- Туз сепинг ва 10 дақиқага қолдиринг, ажралган сувини тўкиб қоғоз сочиқда қуритинг.
- Тухумга, сметана, туз ва мурч қўшиб санчиқ ёрдамида аралаштиринг.
- Ўсимлик ёғи солинган товада қовоқчанинг ҳар икки тарафини қовуриб олинг.
- Майдаланган саримсоқ сепинг, тухумли аралашмани солиб 7-8 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Кўкатлар билан, шунингдек, қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан ҳам безасангиз бўлади.
Мавзуга доир:
- Окрошкали-смузи, тарвуздан музқаймоқ ва TikTok’да машҳурликка эришган 5 хил рецепт
- Уйда тайёрлаш мумкин бўлган 3 хил музқаймоқ рецепти
- Беш дақиқа сарфлаб уй шароитида табиий музқаймоқ — сорбет тайёрлаб кўринг
- Қулупнайдан тайёрланадиган бир-биридан мазали ширинликлар рецепти
- Атиги уч маҳсулотдан эскимо музқаймоғини тайёрлаб кўринг
Изоҳ (0)