Асал ва лаймнинг хушбўй уйғунлиги билан машҳур бўлган тетиклантирувчи ичимлик иссиқ кунларда айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- кўк чой — 2 қадоқ;
- сув — 1 стакан;
- асал — 3,5 ош қошиқ;
- лайм шарбати —4,5 ош қошиқ;
- муз бўлаклари.
- Чой қадоқларини қайноқ сувга солиб, 3-5 дақиқага дамлаб қўйинг.
- Қадоқларни олиб ташлаб, асал қўшинг ва яна 10 дақиқага қолдиринг.
- Лайм шарбатини қўшиб аралаштиринг. Стаканга муз бўлакларини солиб, устидан чойни қуйинг.
Изоҳ (0)