12:56, 16.07.2021 11171

Қизил қорағат қўшиб тайёрланадиган творогли ширинлик

Ушбу рецепт асосида тайёрланадиган ширинлик билан нафақат кунлик, балки байрам дастурхонини ҳам безасангиз бўлади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • творог — 500 г;
  • сметана — 500 г;
  • сут — 5 ош қошиқ;
  • манний ёрмаси — 2 ош қошиқ;
  • тухум — 3 дона;
  • шакар — 3 ош қошиқ;
  • туз — бир чимдим;
  • сариёғ — 30 г;
  • қизил қорағат — 150 г.

Тайёрланиш жараёни:

  • Творогга, сут, ёрма, тухум, шакар ва туз қўшиб аралаштиринг.
  • Печга қўйишга мўлжалланган қолип четларига сариёғ суртиб, творогли аралашмани ярмини солинг.
  • Қорағат териб чиқинг кейин эса аралашмани қолган қисмини солинг.
  • 190 даража қизиган печда аввалига 20 дақиқа кейин эса 160 даража қизиган печда 30 дақиқа пишириб олинг.
  • Шоколад қириндиси билан безашингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!