• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Янги штамм туфайли жараён тезлашиб кетди». Москвадаги ковид-шифохонага айлантирилган муз саройидан репортаж

    «Крилатское» муз саройининг асосий майдончаси қаторасига тизилган янги каравотлар ва хромланган жиҳозлар билан тўлдирилган бўлиб, у каравотлар орасида кўк йўлли оқ халат кийган кишилар у ёқдан бу ёққа елиб юрибди, каравотларда эса оддий уй кийимидаги одамлар ётибди. Агар ушбу шифохонага юқоридан, спорт шарҳловчиси хонасидан разм солсангиз, унинг нимасидир катта аэропортнинг кутиш залини эслатади.

    Фото: Meduza / Александр Уткин

    Шу пайт оғзимдан беихтиёр «*******» (ҳайрат маъносидаги русча сўкиниш) сўзи чиқиб кетади. «Хижолат бўлманг, сўкиниш — бу ерда одатий ҳол», — дея шифохона ходими мени тинчлантирган бўлади.

    Шарҳловчилар хонаси кўп қаватли трибунадаги ранг-баранг пластик ўриндиқли қаторлар — ковидгача бўлган давр осори-атиқалари устида жойлашган. Арена узра осиб чиқилган ёритгичлар, шифтга илинган Россия байроқлари ва авваллари хоккей учрашувлари ва қисқа масофага югуриш мусобақаларининг натижаларини кўрсатиб турган улкан табло ҳам ўша даврлардан эсдалик бўлиб қолган.

    Таблода «Хуш кайфият тилаймиз!» деган ёзув кўринади. Ёзувдан тепада яшил ранг устига сариқ билан чизилган, табассум қилаётган қуёш акс этган. Тушлик пайтида таблода «Ёқимли иштаҳа!» ёзуви пайдо бўлади. Баъзан худди шу таблода кино ҳам қўйишади.

    2009 йили бу ерда конкида югуриш кўпкураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтган — ўшанда энг яхши натижани япониялик Кейитиро Нагашимо (34,91 сония) ва канадалик Женни Вулф (37,86 сония) кўрсатган.

    2020 йилнинг баҳорида арена каравотларни жойлаштириш мақсадида сунъий муздан тозаланди. Шифокорларнинг айтишича, ўшанда сарой директори кўз ёшларини базўр тийиб турган: ҳар ҳолда, аренани тўлиқ муз билан қоплаб чиқиш учун 20 миллион рублдан ортиқ пул сарфланган эди. Каравотлар нафақат муз майдони ўрнига, балки трибуналарга ҳам ўрнатиб чиқилган.

    «Крилатское» — коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун Москва расмийлари томонидан қўшимча равишда очилган тўртта захира шифохоналаридан бири. Қолган учтаси «Москва» савдо маркази, «Соколники» кўргазмалар маркази ва ХХЮК (Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси, ВДНХ)да жойлашган.

    Бу шифохона 2020 йил майида атиги 40 кун ичида, йўқ жойдан ташкил этилган эди, аммо фойдаланишга топширилмаган эди: коронавируснинг биринчи тўлқини чекиниб, захира шифохоналарига эҳтиёж қолмаганди. Кузга бориб, шифохона консервациядан чиқарилди ва дастлабки беморларини 5 октябрда қабул қилди — шундан бери узлуксиз ишлаб турибди.

    «Крилатское» госпитали 1347 ўринга мўлжалланган, ҳозир уларнинг ярми банд. Июнь бошида кучли ўсиш кузатилди: кунига икки юзталаб бемор олиб келинди, аҳвол шу даражага етди-ки, трибуналардаги захира каравотлардан фойдаланишга тўғри келди; ўшанда бор-йўғи 150 та бўш каравот қолганди, дейди қабул бўлими мудири Олег Полозков. Келгусида нима бўлади, бир нима дейиш қийин.

    Полозков «Крилатское»да 2020 йил октябридан бери ишлайди.

    «Ишни эндигина бошлагандик, беш кундан кейин қизим туғилди. Ишдаги югур-югур силламни қуритган, ҳеч нимани пайқамайман. Эсимда, хотиним қўнғироқ қилиб нимадир деди, мен эса ҳимоя кийимида ҳеч нарсани эшитмадим. Кейин тонг соат олтида отам: ‘Хотинингни туғруқхонага олиб кетяпман’, деб ёзиб қолди. Мен гангиб қолдим: нима, қанақасига, вақт келдими ҳалитдан?! Танишлар телефон қилиб, табриклаяпти, мен бўлса гап нима ҳақидалигини англолмайман. Тунда чақалоқни кўргани бордим, дераза орқали кўрдим».

    Қизга Кристина деб исм қўйишган, ҳозир у саккиз ойлик.

    Полозков раҳбарлик қиладиган қабул бўлимида беморларга узоқ масофага парвоз қилаётган йўловчиларга бериладиганига ўхшаш тўпламлар топширилади: унда тиш чўткаси, паста, уйқу ниқоби бўлади. Ниқобсиз ухлаб бўлмайди — госпиталда палаталар йўқ, каравотлар офис типидаги пастак, оч жигарранг тўсиқлар билан ажратиб қўйилган, холос. Саройга ўрнатилган стадион ёритгичлари эса фақат кундузги дам олиш вақти ва тунда ўчирилади.

    «Касаллар кўп, касаллик заптига олди»

    2010 йилда муз саройида бенди (тўпли хоккей) бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтган — ғолиблик ўнинчи маротаба Швеция термасига насиб этган. Хоккейчилар формаси сақланган шкафчалар ўрнидан жилмаган. Шифокорлар ўша шкафчалар олдидаги узун ўриндиқларда ухлайди.

    Менга ҳимоя костюмини кийишда ёрдам бераётган инфекционист Катянинг айтишича, сўнгги вақтлардаги иш тартиби қуйидагича: олти соат «қизил зона»да ишлайсан (шифохонада бошқа турдаги зоналар йўқ), бир соат дам, яна олти соат иш, сўнг олти соат дам.

    «Катя, саройнинг бирор ерида спортчилар қолганми?», — деб сўрайман ундан. «Бирор-яримтаси каравотда ётган бўлмаса...», — деб жавоб беради у.

    Фото: Meduza / Александр Уткин

    Фото: Meduza / Александр Уткин

    Фото: Meduza / Александр Уткин

    Фото: Meduza / Александр Уткин

    Ҳимоя костюмини кийиб, шлюз орқали трибуналар орасидаги йўлакка чиқаман. Уч дақиқадан сўнг пластик кўзойнагим терлаб, хиралашади. Яна бир дақиқа ўтгач, димиқа бошлайман.

    Олег Полозков мени пардалар билан ажратилган каравот қаторлари орасидан етаклаб ўтади — каравотлар ёнига кислород ниқоблари илинган.

    — Мана шунақа ғалати: биз ҳимоя кийимидамиз, атрофимизни эса оддий шортик кийган одамлар ўраб олган. Ҳар томонингдан хавф-хатар ёпирилиб келаётгандай.

    — Ҳа, худди, зомби ҳақидаги кинога ўхшайди, лекин бу зомби ҳам, кино ҳам эмас. Қара, илгари бу ерда асосан 60 ёшдан катта беморлар ётарди, ҳозир бу ёшдаги беморлар деярли қолмаган. Энди бу ерда 40 ёшдан кичиклар ётибди, эҳтимол, сал каттароқлари ҳам бордир. Янги ҳиндча штамм туфайли жараён қандайдир тезлашиб кетди — касаллар кўп, касаллик заптига олди. Шундай вазиятлар бўладики, дейлик, бир одам келди, компьютер томографияси (КТ) унинг ўпкасидаги зарарланиш у қадар катта эмаслигини кўрсатди, эртасига яна КТ қилсанг, аҳвол бирдан оғирлашган, — дея ҳикоя қилади Полозков.

    Қирқ ёшли Эдуард Айрапетян бир ҳафта аввал кучли иситма ва ўпканинг жиддий зарарланиши ташхиси билан госпиталга олиб келинган. Бир неча кун давомида у сунъий нафас бериш ускунаси (ИВЛ)га уланган ҳолда ётди, ҳозир ўзи нафас оляпти. Қўллари татуировкаларга тўла, оёғига туя жунидан қилинган чойшаб ташланган. «Бутун оиламиз билан касалландик, — дейди Эдуард. — Энг сўнгги лаҳзагача ҳам касалим оддий грипплигига ишончим комил эди».

    Тез ёрдам уни муз саройига олиб келган пайти у бу ердан нима кутиш мумкинлигини билмасди, лекин ҳозир мазкур госпитални «яхши маънодаги тиббий конвейер» деб атайди.

    — Эдуард, бир нарсани сўрамоқчиман: бу ерда қандай ётибсиз? Каравотлар ёнма-ён, шахсий эҳтиёж учун жой тор.

    — Биласизми, мени бу ерга олиб келишганида аҳволим шу қадар расво эдики, шахсий эҳтиёж учун жой ҳақида умуман ўйламаганман.

    Эдуарднинг ётоғидан қиялаб ўтганда рассом Александр Макаренконинг каравоти келади. Унинг ёши 65 лар атрофида; бир ўзи шаҳар ташқарисида яшаган, ҳеч ким билан мулоқот қилмаган. Юқори тана ҳарорати бир ҳафта давомида тушмагач, касал бўлганини тушуниб етган. Шифохонага олиб келинган пайти нафас ҳам ололмай қолганди.

    — Тана ҳарорати узлуксиз 39 даража остида. Иситмани туширасан, ўн дақиқадан сўнг яна кўтарилади. Ухлаб бўлмайди, умуман, яшаб ҳам бўлмай қолганди.

    Беморлар коронавирусга чалинганлар учун мўлжалланган стандарт дори-дармон тўплами билан даволанади. Тўпламдан ўрин олган дексаметазон гармони, антикоагулянт гепарин, вирусга қарши фавипиравир даволаш бўлими мудири Ашот Погосяннинг қўлидан ўтади.

    «Фарипиравирнинг ковидга қарши самарадорлиги клиник синовларда исботланмаган-ку?», — дейман. «Биласизми, агар клиник синовлар натижасини кутганимизда, тобут етказолмай қолган бўлардик», — деб жавоб беради шифокор.

    Мен Погосяндан ҳар томони очиқ жойда ишлаш шифокорларга қулайми деб сўрайман; у менга ажабланиб қарайди: бўлмасам-чи, беморни истаган томонингдан келиб кўришинг мумкин, каравотлар эса барча тиббий постлардан кўриниб туради.

    — Асли, ётиш зерикарли эмас. Ўзимнинг ҳам тобим қаттиқ қочди, бошқа шифохонада, икки кишилик палатада ётдим. Соғая бошлаган ҳам эдимки, шеригимга жавоб бериб юборишди, гаплашадиган одам қолмади, — дея қайғули ҳазил қилади инфекционист Анар.

    Аренанинг очиқ майдонида аҳволи ўртача оғир бўлган беморлар ётади. Аҳволи оғир беморлар интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган бўлиб, бу бўлим умумий майдондан ажратиб қўйилган ва одатий шифохона палаталарига ўхшаб кетади. Ёнида иккита КТ ускунаси ҳам бор.

    Аёллар учун мўлжалланган интенсив терапия бўлимида инвазив бўлмаган сунъий нафас бериш ускунасига уланган 50 нафар аёл ётибди. Уларнинг оғизлари кўзларигача кислород ниқоблари билан беркитилган, деярли бари аранг нафас оляпти. Каравотлар суянчиғига беморларнинг исми ва ёши қайд этилган қоғозчалар ёпиштириб қўйилган: 44 ёш, 41 ёш, 35 ёш.

    — Эндигина 20 ёшдан ўтган бир қиз ҳам бор эди, уйига жавоб бердик, — дейди интенсив терапия бўлими бошлиғи Владимир Данилов.

    — Сизларда ўлим ҳоллари кўпми?

    — Нима десам экан? Ҳар куни содир бўлмайди. Ҳозир беморлар сони кўпаймоқда, демак, ўлим ҳам шунга яраша.

    «Крилатское»да коронавирусга қарши эмланган олти бемор. Уларнинг ҳеч бири реанимацияда эмас.

    «Пандемия устидан ғалаба қозонмагунимизгача»

    «Биринчи зарбани ‘Коммунарка’ қабул қилган эди, иккинчи зарбани эса, шу жумладан, биз ҳам ўзимизга қабул қилдик. Пандемияни енгмагунимизча ушбу госпитал ҳам ёпилмайди», — дея изоҳ берди 67-шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори Андрей Шкода. «Крилатское»даги захира касалхонаси 67-шифохона билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, расман унинг таркибий бир қисми саналади. Шкодада вақт оз, ташвиш эса кўп.

    Андрей Шкода, Москвадаги 67-шаҳар клиник касалхонаси бош шифокори. «Крилатское»даги ковид-шифохона айнан Шкода бошлиқ касалхона таркибига киради.

    Андрей Шкода, Москвадаги 67-шаҳар клиник касалхонаси бош шифокори. «Крилатское»даги ковид-шифохона айнан Шкода бошлиқ касалхона таркибига киради.
    Фото: Meduza / Александр Уткин

    Ҳар куни шифохонадаги беморларнинг 15 фоизигача уйига жавоб берилади: «Пандемия бизни тез ишлашга ўргатди», — дейди бош шифокор. Бўшаган жойлар захирада ушлаб турилади — ўрнига юзлаб янги беморлар олиб келинмоқда.

    Шкода қандай ҳолатларда уйга жавоб берилишини санаб ўтади: сатурациянинг ошиши, қоннинг мақбул кўрсаткичлари. «Полимераза занжир реакцияси (ПЗР)ни текширамиз, лекин унинг натижаси ҳатто мусбат чиқса ҳам зарари йўқ: бемор (уйига жавоб берилганидан кейин) изоляция қилиниши мумкин», — дея қўшимча қилади бош врач.

    — Муз саройидаги шифохонга олиб келинган бемор аввалига қўрқиб кетса керак.

    — Мана шу қўрқув ва ишончсизликнинг олдини олиш учун психологлар ёрдамга келади. Анча ёрдамлари тегяпти.

    2004 йил ноябрида шу муз саройида теннис бўйича аёллар жамоалари ўртасида жаҳон чемпионати — «Федерация кубоги» ўтказилган. Ҳозир эса саройнинг аёллар чўмилиш хонасида икки нафар ёшгина тозалик бекаси (санитарка) жон куйдириб сочиқ талашяпти.

    — Иккита сочиқни нима қиласан?

    — Бутун тун бир ўзим ишлайман, менинг ҳам чўмилгим келади.

    Кечроқ, энди кийиниш хонасида, қизлардан бири бошига хафсала билан ҳижоб ўрайди. Бошқаси ухлаш учун ниқоб тақади ва остида кўча пойабзали турган узун ўриндиққа ётади.

    Фото: Meduza / Александр Уткин

    Биз «Крилатское»да 29 июнь, сешанба куни бўлдик. Муз саройи таблосида «Кавказ асираси» фильми овозсиз намойиш қилинаётганди.

    Ўша куни Москвада 1725 киши — муз саройида ташкил этилган захира шифохонаси қамровидан 400 кишига кўпроқ — касалхоналарга ётқизилди. Россия пойтахтидаги госпиталларда ковид учун ажратилган 24 минг ўриндан 15 мингтаси аллақачон банд қилиб бўлинган.

    Мазкур репортаж «Meduza» нашри учун унинг махсус мухбири Светлана Рейтер томонидан тайёрланган. Репортаж Рафиқ Ўзтурк томонидан ўзбек тилига ўгирилди.

    15.07.2021, 06:31   Изоҳ (0)   46272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистондаги вазиятнинг кучайиши фонида Россия ҳарбийлари Тожикистонда ўқув машғулотларини бошлади

    14.07.2021, 20:25

    Москвадаги оммавий муштлашув Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида юз берган. Улар Россиядан депортация қилинади

    14.07.2021, 19:27

    Буюк Француз инқилобининг бошланиши. 14 июль Бастилия қулаган кун

    14.07.2021, 19:00

    «Толибон»дан қочган 80 га яқин афғонистонлик Тожикистон ҳудудига ўтди

    14.07.2021, 18:40

    ОАВ: Афғонистон ҳукумати вакиллари Доҳада «Толибон» билан музокара ўтказади

    14.07.2021, 18:09

    Дельта-штамм 111 та мамлакатда аниқланди, Россияда ўсмирларни эмлаш сентябрда бошланади. Коронахабарлар

    14.07.2021, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.