• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюк Француз инқилобининг бошланиши. 14 июль Бастилия қулаган кун

    1789 йил 14 июль куни парижлик қуролланган оломон асрлар давомида Францияда қирол ҳокимиятининг рамзи бўлиб келган сиёсий маҳбуслар сақланувчи қамоқхона — Бастилияни эгаллади. Шу тариқа тарихда «Буюк француз инқилоби» дея аталган монархия тузумига қарши ҳаракат бошланади. «Дарё» ушбу тарихий воқеа ҳақида ҳикоя қилади.

    1789 йил Франция

    XVIII асрда Францияда қийин давр ҳукм сурар эди. Икки йиллик қурғоқчилик натижасида мамлакатда очарчилик рўй беради. Қирол ва унинг амалдорлари абгор аҳволдаги деҳқон ва паст табақа вакиллари мол-мулкини улкан солиқлар орқали талон-торож қиларди. Дворянларнинг зулми кучайиб боради, қолаверса, Англия билан тинимсиз урушлар юки ҳам оддий халқ гарданига тушади. Шу билан бирга ишсизлик ҳам мамлакатда йирик муаммолардан бирига айланади.

    1789 йил қирол Людовик XVI инқироздан чиқиш ва янги солиқ жорий қилиш мақсадида мамлакат парламенти ҳисобланувчи Генерал штатларни чақиради. Асосан қуйи табақа вакиллари ташаббуси ортидан 17 июнь куни Генерал Штатлар ўзини Таъсис Мажлиси деб эълон қилади ва мамлакат конституциясини қабул қилишга киришади. Шунингдек, давлат хазинаси устидан парламент назорати ўрнатилиши, қирол фақатгина парламент рухсати билан ғазнадан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилинади. Қирол ҳар қандай янги солиқ турини жорий этиш учун парламент рухсатини олиши кераклиги белгилаб қўйилади. Францияда монархия тузуми келажаги хавф остида қолади.

    Шундай вазиятда 26 июнь куни қирол Людовик XVI ҳокимиятни сақлаб қолиш ва Таъсис мажлисга босим ўтказиш учун немис ва швейцариялик ёлланма аскарлардан иборат 20 минглик қўшинни Парижга жойлаштиради. Армиянинг Парижга олиб келиниши аҳоли орасида норозилик уйғотади ва улар чет элликларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қила бошлайди.

    1789 йил 8 июль куни Таъсис Мажлиси қиролдан қўшинларни Париждан олиб чиқишни илтимос қилади, аммо қирол ҳарбийлар парламент ҳимояси учун чақирилганини, агар бу депутатларни безовта қилса у ҳолда қўшинни Париж яқинидаги бошқа шаҳарларга жойлаштириши мумкинлигини айтади. Қиролнинг асл мақсади Таъсис Мажлисини тарқатиб юбориш эди.

    Кўпчилик шу тариқа инқилоб учун ҳаракатлар тугади деб ҳисоблайди. 11 июль куни Людовик XVI ўзининг ягона зодагон бўлмаган вазири, машҳур ислоҳотчи Жак Некерни молия вазири лавозимидан бўшатади. Бундан норози бўлган Париж аҳолиси 12 июль куни норозилик намойиши ўтказиб кўчага чиқади. Қирол қўшини ва оломон ўртасида тўқнашувлар бошланади. Француз гвардияси оддий аҳолига қарши ўт очишдан бош тортиб, инқилобчилар тарафига ўтади. Гвардиячилар ҳамда оломон қурол ва озиқ-овқат омборларини эгаллаб, Парижга кириш постларини ёқиб юборади. Кечга бориб Париж шаҳри комменданти барон де Базенвал қирол қўшинларига шаҳардан чиқишни буюради. Шаҳар бутунлай тартибсизликлар ичида қолади.

    Қирол Людовик XVI

    Қирол Людовик XVI
    Фото: Google Images

    Бастилиянинг қулаши

    Тартибсизликлар 14 июль куни эрталаб ҳам давом этади. Инқилобчилар Бастилияга ҳужум қилишдан олдин Hotel de Invalides (ҳарбийлар касалхонаси)га ҳужум уюштириб, 32 минг мушкет ва бир нечта тўпни қўлга киритади.

    Бастилия қалъаси Юз йиллик уруш даврида Париж ҳимояси учун қурилган истеҳком бўлиб, қалъа юз метр баландликдаги девор ва хандақлар билан ўраб олинганди. Бастилия кейинчалик қамоқхона вазифасини бажариб, бу ерда асосан сиёсий маҳбуслар сақланади. Хусусан, буюк француз ёзувчиси Волтер ҳам айнан Бастилияда қамоқда ўтирган. Бастилия қалъаси Францияда қирол ҳокимияти ва монархиянинг рамзига айланган эди.

    1789 йилга келиб истеҳком бузилиши ва унинг ўрнига майдон қурилиши режалаштирилганди. Ҳужум олдидан Бастилияни саксон нафар ҳукумат ва ўттиз нафар швейцариялик аскар ҳимоя қилаётганди.

    Бастилия гарнизони қўмондони Бернард Рене де Лоне 14 июль куни эрталаб инқилобчиларнинг қалъани қуршовга олаётганини кўради ва қирол Людовикнинг тўғридан-тўғри буйруғи йўқлиги сабаб инқилобчилар билан музокара ўтказишни бошлайди. Келишувлар давом этаётган пайтда инқилобчилар ўз вакилларини ичкарида қамоққа олинди деб ўйлайди ва қалъа деворларига кўтарилиб, Бастилияга олиб кирувчи биринчи кўприкни туширади. Оломон қалъа ичкарисида тўпланиб, иккинчи кўприкни ҳам туширишга уринаётганда барон Рене де Лоне ўт очмаслик ҳақидаги ваъдасини бузиб, аскарларга инқилобчиларга қарата ўқ узишни буйруқ беради. Юзга яқин инқилобчи ҳалок бўлади, ўнлаб инқилобчилар эса яраланади. Қироллик қўшини эса фақат бир нафар аскаридан айрилади.

    Бастилиянинг ўққа тутилиши

    Бастилиянинг ўққа тутилиши
    Фото: BnF

    Тушдан кейин инқилобчилар тарафига ўтган француз гвардиясининг ортяди Бастилия деворлари остида пайдо бўлади. Гвардиячилар қалъани тўплардан ўққа тутишни бошлагач, узоқ муддатли қамалга тайёр бўлмаган барон Рено де Лоне оқ байроқ кўтариб, таслим бўлади. Гюлен бошлиқ гвардиячилар Бастилияга бостириб киради ва қалъа вайрон қилинади. Рено де Лоне хавфсизлиги кафолатланиб, шаҳар кенгаши биносига олиб кетилади, бироқ йўлда инқилобчилар билан тортишиб қолган барон Рено де Лоненинг боши узилади.

    Шу билан Францияда монархия тузуми рамзи бўлмиш Бастилия инқилобчилар томонидан қулатилади. Бастилия қулагани ҳақидаги хабарни эшитган қирол Людовик XVI «Ҳа, бу ҳақиқий исён» дея хитоб қилади. Қиролнинг ёнида турган герцог Француа Ларошфуко-Лианкур эса «Йўқ ҳукмдор, бу инқилоб!» деб жавоб беради.

    14 июль — Францияда миллий байрам куни

    Бастилиянинг қулаши амалда Буюк француз инқилобининг бошланиш нуқтасига айланади. Қалъанинг эгалланганидан хабар топган Версалдаги Таъсис Мажлиси мамлакатда инқилоб бошлаш учун етарли кучга эга эканлигига амин бўлади. Парижликлар ва Франция аҳолиси учинчи қатлам парламентини қўллаб-қувватлайди. Бастилия қулашидан сўнг қирол Таъсис Мажлисга ён беришга мажбур бўлади. Шу тариқа дунёда монархияга қарши қаратилган илк халқ инқилобларидан бири бошланади.

    14 июль Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан уюштирилган ҳарбий парад Париж кўчаларида

    14 июль Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан уюштирилган ҳарбий парад Париж кўчаларида
    Фото: Euronews

    1880 йили Франция парламенти 14 июлни Миллий байрам куни деб эълон қилади. Ҳар йили Францияда 14 июль Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан Франция президенти иштирокида ҳарбий парад уюштирилади. Бугунги кунга қадар французлар бу санани ҳар йили нишонлаб келмоқда. Шу куни Франция кўчалари мамлакат байроғини кўтарган минглаб инсонларга тўлиб кетади. Иккинчи жаҳон уруши даврида Франция немислар томонидан оккупация қилингани сабаб ҳарбий парад атоқли француз сиёсатчиси Шарль де Голл бошчилигида Лондонда ўтказилган. Ўтган 2020 йилда эса COVID-19 касаллиги сабаб ҳарбий парад бекор қилинганди.

    2021 йилги парад эса бекор қилинмади. Фақат парадда қатнашиш учун фуқаролардан уч хил турдаги санитар маълумотномалар: COVID-19’га чалинмаганлиги ёки касалликка чалиниб бўлганлиги, тўлиқ вакцинация ҳақида ҳужжатлар талаб қилиниши айтилди. Шунингдек, тадбирда 25 минг томошабин учун трибуналар тайёрлангани ҳақида хабар берилди.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    14.07.2021, 19:00   Изоҳ (0)   35947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.