9 июль куни дунёнинг турли нуқаталаридан олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Германиядаги Минис ҳайвонот боғида юмшоқ ўйинчоқ билан ўйнаётган қутб латчаси.

Фото: Getty Images

Адлия вазири Русланбек Давлетов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларини тингламоқда. Анжуманда Адлия вазирлигидан ташқари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ва Олий суд мутасаддилари икки муҳим ҳужжат, шунингдек, коррупция масалаларига оид саволларга жавоб бериб ўтди.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Гамбургдаги Хагенбек ҳайвонот боғида истиқомат қилувчи Зуан лақабли орангутан.

Фото: Getty Images

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Нанай шаршараси. Мамлакатда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво туфайли шаршарага ташриф буюрганлар кўпаймоқда.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Барселонада Европа ҳаво шарлари фестивали бошланди. Унда бутун қитъа бўйлаб келган ҳаво шари ишлаб чиқарувчилар ва ҳаваскорлар иштирок этади.

Фото: EPA

Англияда коронавирус шаклидаги пуфланган шар жойланган ибодатхона ёнида турган ижодкор Стив Мессам.

Фото: PA

Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тоғ тизмаси фонидаги Чорвоқ сув омбори.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Москва метросининг Смоленская станцияси реконструкциядан сўнг қайта очилди.

Фото: EPA

Калифорниядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришда иштирок этаётган ўт ўчирувчилар.

Фото: «ТАСС»

Прагадаги Чарльз кўпригининг бетон тўсиғида номаълум шахслар қолдириб кетган ёзувлар.

Фото: «ТАСС»

Нидерландиядаги Ставорен портидан кўринаётган қуёш ботиши.

Фото: EPA

Швейцарияда 11 июль куни дарахтларнинг юқори қисми баландлигида 1,56 километрли дунёдаги энг узун пиёдалар йўли очилади.

Фото: EPA

Ўт ўчирувчилар камида 52 кишининг умрига зомин бўлган заводдаги ёнғинни ўчиришга уринмоқда.

Фото: Shutterstock

Лондоннинг Кирби даҳасидаги уйларга илинган Евро—2020 мусобақаси финалига чиққан Англия байроқлари.

Фото: Getty Images

Калифорниядаги Плумас миллий қўриқхонасида келиб чиққан ёнғин оқибатида автомобиль йўлида югуриб кетаётган кийик боласи.

Фото: AP Photo

Пхенянда марҳум раҳбарлар Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир вафотига бағишланган портрет олдида таъзим қилиб турган одамлар.

Фото: Getty Images

Индонезиянинг Банда Ачеҳ чеккасида кучли ёмғир оқибатида содир бўлган сув тошқинидан кейин кўчада юрган болакай.

Фото: AFP

Гаити президент Жовенел Моизнинг ўлдирилишида қатнашган гумонланувчилар оммавий ахборот воситаларида намойиш этилмоқда. Моиз 7 июль куни шахсий қароргоҳига қилинган ҳужумда ўлдирилган.

Фото: AP Photo

Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates жамоаси велосипедчиси словениялик Тадеж Погачар Tour de France мусобақасининг 13-босқичида сариқ футболкада ҳаракат қилмоқда.

Фото: Reuters

Луизиана штатининг Янги Орлеан шаҳрида асаларичилик бўйича ўтказилган мусобақада ғолиб бўлган биринчи афроамерикалик 14 ёшли Заила Авант-гарде.

Фото: Reuters

Калифорнияда қуёш ботиши фонида денгизда эшкак эшаётган болалар гуруҳи.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: