• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги спорт мактабларида давлат буюртмаси асосида разрядли ва унвонли спортчиларни тайёрлаш йўлга қўйилади

    Шавкат Мирзиёев 9 июль куни спорт таълимини ривожлантириш ва Олимпия захираларини тайёрлаш масалаларига доир тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 15 та олимпия захиралари коллежи, 344 та спорт мактаби ва 7 та олий спорт маҳорати мактаби фаолият юритмоқда. Уларда 380 минг нафар ёш 100 дан ортиқ спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда.

    Сўнгги уч йилда Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари халқаро мусобақаларда 723 та, республика турнирларида 10 мингдан зиёд медалларни қўлга киритган. Қарийб 4 минг 500 нафар ўқувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларига қабул қилинган.

    Бу соҳани янада ривожлантириш учун спорт таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мураббийлар малакасини ошириш зарур.

    Хусусан, ушбу муассасаларда ишлаётган 14 мингга яқин мураббийларнинг қарийб 6 минг нафари олий маълумотга эга эмас. Шунингдек, жойларда от спорти, замонавий беш кураш, регби, ўқ отиш, камондан отиш, велоспорт, сувга сакраш ва синхрон сузиш бўйича мураббийлар етишмайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда спорт таълими тизимини тубдан яхшилаш, замонавий дастур ва методикаларни жорий этиш, муассасаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    Давлат раҳбари Олимпия захиралари коллежлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги олий таълим муассасалари инфратузилмасини яхшилаб, спорт таълимини такомиллаштириш, ўқувчи ва талабалар сонини ошириш бўйича топшириқлар берди.

    Соҳадаги таълим муассасаларининг Паралимпия бўлимларига 10 фоизгача қўшимча квота ажратилиши ҳамда ота-оналар томонидан тўлов тартиби бекор қилиниши белгиланди. Шунингдек, қизлар учун квотани кўпайтириш орқали Халқаро олимпия қўмитасининг гендер тенгликка доир тамойиллари таъминланади.

    Селексия ишларини кучайтириш, бу жараёнда очиқлик ва шаффофликни таъминлаб, коррупция ҳолатларига барҳам бериш бўйича кўрсатмалар берилди. Олимпия захиралари коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва мусобақалар ташкил этиш бўйича электрон платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Олимпия захиралари коллежларини спорт федерациялари билан узвий боғлаш, иқтидорли ёшларни ўстиришда промоутер, скаут, агент каби мутахассислар фаолиятини кенг қўллаш ва бу йўналишларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

    Спортчиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини ҳамда фармакологик таъминотини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди. Спортчиларни тайёрлаш ва ўқув муассасаларини бошқариш тизимини илмий асосланган равишда ривожлантириш зарурлиги айтилди.

    2021/2022-ўқув йилидан бошлаб, спорт мактабларида давлат буюртмаси асосида разрядли ва унвонли спортчиларни тайёрлаш йўлга қўйилиши белгиланди.

    Мураббийлар етишмаётган спорт турлари бўйича малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш, уларга маҳаллий мураббий ва талабаларни бириктириб, тажрибасини ўрганиш кераклиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Спорт таълими муассасаларини қуриш ва таъмирлаш, замонавий жиҳозлар ва спорт адабиётлари билан таъминлаш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

    Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Спортчиларимиз Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли мусобақага жами 126 та йўлланмани қўлга киритган.

    Давлат раҳбари спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, яхши натижаларга эришиши учун барча шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, 2024 йили Францияда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бундан аввал спортга ажратиладиган 100 миллиард сўмдан Ўзбекистондаги ҳар бир боғчага 2 миллионлик, мактабларга 5 миллион сўмлик спорт жиҳозлари олиниши ҳамда Ўзбекистондаги мактабларда 2021/2022-ўқув йилидан жисмоний тарбия дарси ҳафтада 2 соатдан ўтилиши ҳақида хабар берилганди.

    09.07.2021, 22:10   Изоҳ (0)   41050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Коррупцион жиноятларнинг аниқ рўйхати шакллантирилиши кутилмоқда» – Олий суд раиси ўринбосари

    09.07.2021, 21:43

    Самарқандда ЙПХ ходимини уриб, тан жароҳати етказган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш очилди

    09.07.2021, 21:27

    Урганчда бир гуруҳ аёлларнинг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. ИИБ видео юзасидан маълумот берди

    09.07.2021, 21:12

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда жиноий жавобгарлик қандай кучайтирилиши маълум қилинди

    09.07.2021, 20:42

    Тошкентда яна 100 ва 300 ўринли ковид-марказлар очилади

    09.07.2021, 20:11

    Бош прокурор ўринбосари ўтган 4,5 йилда коррупция оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатига қанча зарар етганини маълум қилди

    09.07.2021, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.