«Avto.ru» сайтида 1984 йилда ишлаб чиқарилган кўк «ВАЗ-2102» универсали сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Идеал даражада сақланган автомобилнинг эшикларидаги пломбалар сақланган ва у ҳозирга қадар 87 километр йўл босган. Сотувчи машинани 10 минг рублга (136 минг доллар) сотишни режалаштирмоқда, бу пулга иккита янги Mercedes-Benz E-класси харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Фото: «Avto.ru»

Сотувчининг таъкидлашича, «ВАЗ-2102» ҳеч қачон ҳисобда турмаган ва сотувдан олдинги тайёргарликдан ҳам ўтмаган. Ҳайдовчи эшигидан бошқа барча эшиклар, шунингдек, капотида заводдаги пломбалари сақланган. Кўк кузов ва қизил картларга эга қора салон идеал ҳолатда.

Фото: «Avto.ru»

Машина 64 от кучига эга 1,2 литрли бензин двигатель ёрдамида ҳаракатга келиб, у тўрт поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Автомобильга ишлаб чиқарилганидан буён бир киши эгалик қилган бўлиб, унда 87 километр йўл босган.

Сотувчи ўзининг коллексион универсиалини 10 миллион долларга баҳоламоқда — ушбу нусха «ВАЗ» тарихидаги энг қиммат модель ҳисобланади. Таққослаш учун бу пулга Россияда иккита Mercedes-Benz E300 Спорт Coupe харид қилиш мумкин.

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Аввалроқ Россияда 27 йил гаражда сақланган «Жигули» янги Spark нархида сотувга қўйилгани, Петербургда 22 йил гаражда сақланган янги «ВАЗ-2104» топилгани, Россияда завод пломбалари олинмаган 26 йиллик «Жигули» янги BMW Х3 нархида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.