Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда Spark автомобили пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл кишини уриб юборди» сарлавҳали видео тарқалди.
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 2021 йилнинг 4 июль куни соат 17:30 атрофида содир бўлган.1993 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Т. Spark автомобилида Самарқанд шаҳрининг Рудакий кўчаси бўйлаб Беруний кўчаси томон ҳаракатланиб келаётган пайтда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 1965 йилда тўғилган Д.М.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда Д.М. тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқарувидаги Nexia пастликка тушиб кетгани, машина ичида бўлган 17 ёшли қиз воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)