Тўй дастурхони учун тайёрлаб қўйилган пахта гулли чойнаклар. Фарғона вилояти.Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов
Одамлар Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллиги арафасида нео шоуни томоша қилаётган вақтда осмонда кўринган чақмоқ.Фото: AFP
Тошкентдаги «Ислом ота» масжидида 28 июнь куни шом намозидан сўнг дуо қилаётган жамоат. Республика махсус комиссияси айнан ушбу кундан бошлаб масжидларда ибодатларни очиқ ҳавода адо этишни тавсия қилганди.Фото: Абдурроҳман Ҳусинддин
Тошкентдаги «Ботаника» боғида ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этиш учун келган ички ишлар академияси курсантлари. Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу форумда қатнашиб, унда нутқ сўзлади, бир гуруҳ ёшларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Икки оёғидан айрилган жиу-житсу билан шуғулланувчи Фотима Фавзи Боғдоддаги уйида тозалаш ишларини амалга оширяпти.Фото: Reuters
кучайтирилди. Унга кўра, кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилди." data-action="zoom" class="border lazyload" />
Фаластинлик намойишчилар Исроил хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда уларни тошбўрон қилмоқда. Ғарбий Соҳилда Исроил томонидан янги ташкил этилган Эвиатар аҳоли пунктига қарши намойишлар давом этмоқда.Фото: AFP
30 июнь куни Ботаника боғида ўтказилган Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форуми . Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, унинг ўринбосари Нодир Жонузоқ, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов дўппи кийиб олган ҳолда ўз жойларига келишмоқда.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Туркиянинг Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Истанбул конвенциясидан чиқиш қарорига қарши митинг пайтида намойишчилар билан тўқнашган полициячи.Фото: AFP
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида тўй оши учун бир кун аввал ўтказиладиган «Сабзи тўғраш» маросимида масаллиқлар тайёрланмоқда.Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов
30 июнь куни Тошкентдаги Ботаника боғида ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форуми доирасидаги кўргазмада иштирок этаётган рассом-талаба. Форум доирасида боғ байрамона безатилди, ёшларнинг илм-фан, технологиялар, адабиёт, санъат каби соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар ташкил қилинди.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Бразилиянинг маҳаллий туб аҳолиси муҳофаза қилинадиган қабила захираларидаги ерларда тижорат, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати ишларини олиб боришга рухсат берувчи қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишида қатнашади.Фото: Reuters
Индонезиянинг Бромо вулқонида қурбонлик маросими бўлиб ўтмоқда. Маросимда маҳаллий аҳоли қурбонлик учун уй ҳайвонларини вулқон оғзига ташлайди.Фото: Getty Images
Санкт-Петербургда бўлиб ўтган «Қизил елканлар» шоу кўразмаси.Фото: «ТАСС»
Непалда Миллий гуруч куни нишонланди. Бу кунда далаларга шоли экиш бошланади.Фото: Getty Images
Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллиги муносабати билан Пекинда бўлган концерт иштирокчилари.Фото: «ТАСС»
Изоҳ (0)