• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз коронавирусни жуда беҳурмат қилиб юбордик». Тошкентнинг бош шифокори янги чекловлар ва ковид-марказларнинг қайта очилиши ҳақида

    Ўзбекистонда 28 июндан янги карантин чекловлари ўрнатилиши ортидан Тошкент шаҳри «қизил» ҳудуд деб белгиланди. Пойтахтда касалланишлар сони аввалги ойларга нисбатан камаяётган бўлса ҳам Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасида бўш жойлар қолмай, ковид-марказлар қайта очилмоқда. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов билан суҳбатда пойтахтдаги умумий эпидемиологик вазият, ковид-марказлар очиш зарурати ва янги карантин чекловларининг қанчалик ўринли экани ҳақида сўз юритди.

    Анвар Алимов.

    Анвар Алимов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ваҳимага ўрин йўқ»

    Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, COVID-19 мавсумий кўтарилиш хусусиятига эга. Хусусан, Ўзбекистонда 2020 йили коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари июнь ойи охири — июль ойи бошида кескин кўтарилган эди. 2021 йил ёзида ҳам тахминан шундай манзара кузатилмоқда.

    «Бу йил июнь ойи бошида ва сўнгги кунларда касалланганлар сони кўтарилиши кузатилди. Сўнгги 6 ойдаги эпидемиологик суриштирувларга кўра, беморларнинг 82 фоизи инфекцияни коронавирусга чалинган шахслардан юқтириб олган. Ўтган йили асосан 50 ва ундан катта ёшдаги кишилар касалликка чалинган бўлса, бу йил нафақат ўрта ёш, балки чақалоқларда ҳам касаллик қайд этилмоқда», — дейди Алимов (мутахассиснинг қайд этишича, «вирусли касалликлар кўтарилган ҳозирги пайт»да, бир ой олдин, болалар орасида касалланиш жуда кўп бўлган, «ҳозир ҳам иситмаловчилар жуда кўп»).

    Шундай бўлса-да, Анвар Алимов аҳолини ваҳимага берилмасликка чақирмоқда. «Ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ — захира ўринларимиз, вақтинчалик сақлаш марказларимиз етарли. Республика муассасалари — Тиббиёт академияси клиникалари, Республика эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар институти клиникаси, Вирусология институти клиникаси ҳам — зарурат туғилгудек бўлса — шай ҳолда, кадрлари тайёр. Бу масалада ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ», — дейди у.

    «Аммо бир нарсани ёдда тутишимиз керак — COVID-19 ўзига нисбатан ҳурматсизликни ёқтирмайди. Биз уни жуда беҳурмат қилиб юбордик — жамоат жойларида ҳам, автобусларда ҳам, емакхоналарда ҳам, ишхоналарда ҳам, корхоналарда ҳам. Бизга қўйилган учта асосий талаб (ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, гигиена қоидаларига риоя қилиш)ни тўлиқ бажаришни унутиб қўйдик. Коронавирус биздан кетди деб ўйладик, лекин у биздан кетгани йўқ, у атрофимизда юрибди ва бизни кузатяпти», — деди Алимов.

    Тошкент шаҳар ССББ бошлиғининг қайд этишича, шу кунларда касалликка чалинган беморларнинг аксарияти суҳбат вақтида жамоат жойларида ижтимоий масофа сақламагани, ниқоб тақмаганини тан олган. Ўз навбатида, Анвар Алимов коронавирус устидан ғалаба қозонишнинг энг самарали усули вакцинация эканини алоҳида қайд этиб ўтди.

    «Вирусли касалликларни енгишнинг энг самарали усули — эмлаш. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг 80 фоизи, мактабгача таълим тизими ходимларининг 67 фоизи, ўрта таълим тизими ходимларининг 63 фоизи эмлаб бўлингани натижасида улар орасида касалланиш ҳолатлари камайди. Нафақат улар орасида, балки улар билан мулоқотда бўладиганлар орасида ҳам касалланиш даражасини самарали даражада камайтиришга эришдик», — дея қайд этиб ўтди бош бошқарма бошлиғи.

    Маълумот ўрнида: 25 июнь куни «Вакцинауз» канали Ўзбекистонда хавф гуруҳига кирувчи аҳолининг вакцинация билан қамраб олинганлик даражаси тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганди. Ўшанда тиббиёт ходимларининг 96 фоизи, умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг 61,5 фоизи ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг 67 фоизи коронавирусга қарши эмлангани хабар қилинганди.

    Ковид-марказлар нега икки ой аввал эмас, энди очиляпти?

    Пойтахт ССББ бошлиғининг қайд этишича, бир ой аввал Зангиотадаги иккита юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилаётган беморларнинг 49 фоизи Тошкент шаҳридан, қолган 51 фоизи Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудлардан эди. Бугунги кунга келиб, «Тошкент шаҳрида касалланиш кўрсаткичлари муайян даражада кўтарилиши натижасида», Зангиотадаги беморлар орасида пойтахтлик беморлар улуши 67 фоизгача ўсган.

    Айни вақтда, ССВ статистикасига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият сўнгги уч ой (апрель—июнь) ойларида барқарорлашган. Жумладан, пойтахтда апрелда 5072 та ҳолатда коронавирус аниқланган бўлса, май ойида бундан 412 тага кам, июнь ойида эса 1104 тага камроқ ҳолат қайд этилган. Тошкентда кўрсаткичлар барқарор (юқори) бўлгани билан, бошқа ҳудудларда касалланиш кўрсаткичлари ошган.

    Мавзуга доир: Тошкентда ковид-марказлар қайта очилмоқда, аммо статистика бўйича пойтахтдаги вазият икки ой аввалгидан кўра яхши. Энг оғир вазият Сурхондарёда, Самарқанд эса илк бор 2-ўринда

    Шу муносабат билан июль ойидан бошлаб Тошкентда махсус тақсимот марказлари (вақтинчалик ковид-марказлар) фаолияти қайтадан ташкил этила бошланди — уларнинг асосий қисми 2020 йил охирида, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият сокинлашгани сабаб, консервация қилинган эди. Анвар Алимовнинг қайд этишича, уч ой аввал Республика махсус комиссияси ушбу марказларнинг муайян қисмини қайта тайёрлаш вазифасини қўйган.

    «Саралаш ва диагностика марказлари COVID-19’га қарши курашда жуда самарали эканини кўрсатган эди. Уч ой аввалги топшириқ асосида Ўзбекистон бўйича 17 минг захира ўрин шакллантирилган. Июнь ойи бошида ушбу захира ўринларининг 20 фоизидан фойдаланиб келинаётган эди», — деди Алимов. Айни вақтда, ССББ бошлиғи нима учун пойтахтда бундай марказлар аввалроқ, масалан, май ойида ёки июнь бошида очилмаганига изоҳ берди.

    «Зангиотадаги шифохоналаримизнинг май—июнь ойларидаги юкламасига эътибор берсак, 4 минг ўринли мажмуада 1600—1800 нафар атрофида бемор ётган. Тайёр шифохона бўла туриб, бу ерда вақтинчалик ковид-марказни очсак, 700—800 беморга мўлжалланган марказда 50—60 киши ётса, юклама 50 фоиздан кам бўлса, бундай муассаса фаолияти қониқарсиз бўлиб қолади. Биз ковид-марказларни очишдан аввал барча эпидемиологик ҳолатларни кузатдик, шифохоналарга юкламалар оша бошлагач, марказларни қайтадан очишни бошладик», — деди у.

    Маълумот ўрнида: Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи Анвар Алимовнинг «Дарё» мухбири билан суҳбати 2 июль куни бўлиб ўтган, унда мутахассис «бугунги кунда Зангиотадаги шифохоналарда 300 та бўш ўрин бор»лигини таъкидлаган эди. 3 июль куни Зангиотадаги шифохоналарда бўш ўринлар қолмагани маълум бўлди.

    Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда ковид-касалхоналарда даволаш ишлари ўртача 13 кундан 10 кунгача қисқарган, соғайган беморларни реабилитациядан ўтказиш учун Тошкентдаги 100 ўринли 5 та кўп тармоқли клиникада махсус бўлимлар очилган. Бундан ташқари, пойтахт тез тиббий ёрдам тизимида экспресс-тест ўтказиш тартиби йўлга қўйилган.

    «Яъни, чақирувга чақирилган тез ёрдам бригадаси, агар беморда COVID-19’га яқин клиник симптомлар кузатилаётган бўлса, унинг бурнидан суртма олиб, экспресс кўрик ўтказади — натижаси 5-6 дақиқада чиқадиган бундай тестлар 87 фоиздан 92 фоизгача тўғри, хатолик жиҳати жуда кам. Бу ҳам касалликни эрта аниқлашнинг бир усули», — дейди Анвар Алимов. Мутахассиснинг тушунтиришича, агар натижа мусбат бўлса, тез тиббий ёрдам бригадаси оилавий поликлиникага ахборот беради. Шундан сўнг Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази (СЕС)дан келиб, бемордан қўшимча ПЗР-тест олади.

    Алимовнинг қўшимча қилишича, Тошкентдаги 150 ўринли 3-сонли туғруқхонада коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволаш учун ихтисослашган клиника очилган — ҳозирда ушбу клиника 60 фоиз юклама билан ишламоқда. «Ҳомиладор аёлларда касаллик ўта оғир кечиши, уларга вакцина ва вирусга қарши бирорта дорини қўллаб бўлмаслиги сабабли, уларнинг тўлиқ шифокор назоратида бўлишини таъминлаш мақсадида 3-сонли туғруқхона мажмуасини шунга йўналтирдик», — деди пойтахтнинг бош шифокори.

    Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи берган маълумотларга кўра, ҳозирда Тошкент шаҳрининг ўзида 34 та хусусий, 9 та туманлараро ва 4 та республика муассасаларида ПЗР-тестларни топшириш учун шароитлар ташкил этилган, пойтахтда кунига «ўртача 6—7 минг нафар контактда бўлган одамлардан ПЗР-тестлари олиняпти». Мутахассиснинг қайд этишича, «ўтган йили худди шу даврда ПЗР-тестларни ўтказиш имкониятимиз бугунгига нисбатан 10 баробар кам эди».

    Коронавирус 20:00 гача юқмайдими?

    Ўзбекистонда 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилиши эълон қилинди. Жорий этилган чекловлардан бири ресторан, умумий овқатланиш объектлари ва чойхоналар билан боғлиқ бўлиб, уларнинг фақат 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилди (фақат Қашқадарёда улар 22:00 гача ишлаши мумкин). Айни вақтда, рухсат этилган вақтда ушбу муассасаларнинг 50 фоиз жойи бўш туриши шарт.

    Амалда янги карантин чекловларининг фақат шу қисми ишлади — ижтимоий тармоқларда Қувадаги кабобхона ходими 20:00 дан кейин ҳам кабоб пиширгани учун муассаса эгасига 12 миллион сўм жарима ёзилаётгани акс этган видеоёзувлар тарқалди (шу билан бирга, шу кунларда Тошкентда меҳмон бўлган Россиянинг Comedy Club лойиҳаси артистлари Тошкентдаги япон таомлари ресторанларидан бирида, катта эҳтимол билан, 20:00 дан кейин тушган суратлари ҳам тарқалди — ушбу ресторанга нисбатан бирор чора кўрилгани ҳақида маълумот йўқ).

    Ушбу чеклов, табиийки, ресторан ва бошқа турдаги емакхоналар эгаларининг ҳақли норозиликларига сабаб бўлмоқда. «Бу чекловлар столларни осонгина масофа сақлаган ҳолда жойлаштириш мумкин бўлган ресторанларга тааллуқли, аммо ҳеч қандай масофа сақланмайдиган жамоат транспорти, бозорлар ва бошқаларга тааллуқли эмас. Яъни, вирус мутацияга учраб, 23:00 дан кейин эмас, айнан 20:00 дан кейин хавфли бўлиб қолишини тушуниб етдик. Бу вирус транспортда хавфли эмаслиги ва кечки соат 20:00 гача мулойим ухлаши қаердандир маълум бўлибди», — дейди ресторатор Санжар Мақсудов.

    Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи Анвар Алимов «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов билан суҳбатда бу қарор «одамларнинг фаол меҳнат фаолиятини сақлаган ҳолда, меҳнатдан ташқари вақтида контактини камайтириш мақсадида» қабул қилинган ва, унинг фикрича, «эпидемиологик жиҳатдан жуда тўғри» қарор. Алимовнинг таъкидлашича, бу қарор билан «одамларнинг 20:00 дан кейин кераксиз контактда бўлишининг олди олинмоқда».

    «Бир нарсага аҳамият бериш керак. Бизда асосий иш жараёни соат 08:00 дан соат 17:00—18:00 гача давом этади — бу борада тегишли механизмлар жорий қилинган, кун давомида барча (иш) жойларда карантин қоидаларига амал қилиниши керак. Энг фаол контакт қачон бўлади? Одамлар ҳар хил ташкилот, ҳар хил маҳалла ва хонадондан чиқиб, кафе ёки паркларда йиғилади. Иш жойингиз ёки оилангизда кимнингдир иситмаси чиқса, бундан дарров хабар топасиз. Аммо ресторан, паркларга кираётганларни ҳеч ким назорат қилмайди», — дейди у.

    Анвар Алимовнинг қайд этишича, коронавирусни бемор кишидан юқтирганларнинг «энг кўп қисми кечқурун кафелардаги ўтиришлар, дискотекаларда», контактда бўлиш орқали юқтиргани аниқланган. «Биз буни ўргандик. Улар карантин талабларига амал қилмаган — масофа сақламаган, ниқоб тақмаган ва ҳоказо», — дея қўшимча қилди Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи.

    Шунингдек, Анвар Алимов сўнгги ҳафталарда бутун Ўзбекистон бўйлаб, хусусан, Тошкент шаҳрида ўтказилган кўплаб танловлар коронавирус инфекциясининг тарқалишига салбий таъсир кўрсатганига доир гап-сўзларга ҳам муносабат билдирди. «Мен эпидемиологиянинг қонуниятларини шифокор сифатида биламан, аммо эпидемиолог эмасман. Ўтказилаётган тадбирларнинг муайян қисмида қатнашувчилар олдиндан текширувдан ўтяпти ва тадбирлар ўтказилаётган жойларга коронавирус билан касалланганлар киритилмаяпти», — деди у.

    03.07.2021, 19:33   Изоҳ (0)   56247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди

    03.07.2021, 17:31

    «Ўзбекистон ўзининг биринчи атом электростанциясини қуришга тайёр» — МАГАТЭ

    03.07.2021, 16:36

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

    03.07.2021, 16:30

    Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг жонли эфирида коронавирусга қарши вакцина олди (видео)

    03.07.2021, 16:11

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги спорт мажмуасида очилган 700 ўринли ковид-марказни бориб кўрди (видео)

    03.07.2021, 15:10

    Жиззахда 20 ёшли қизни ўғирлаб кетган уч йигитга жиноят иши қўзғатилди

    03.07.2021, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00

    Ўзбекистонда ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича қонун қабул қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 14:50

    Индонезия Туркияда ишлаб чиқилган KHAN баллистик ракета тизимини қабул қилиб олди

    Дунё | 6 август, 14:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.