Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда ноодатий дизайнга эга Мi МIХ смартфонининг илк суратлари пайдо бўлди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Эълон қилинган рендерлардан кўриш мумкинки, смартфоннинг олд панелида тешик бўлмайди. Шу орқали қурилма экран ости фронтал камерага эга бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Орқа панел дизайнига келинадиган бўлса, Мi МIХ 4 кўплаб таниш элементларни ўзида мужассамлаштирган. Смартфон МIХ сериясидаги ўзидан олдинги телефонлар каби юмалоқлашган керамик корпусга эга бўлган. Асосий камера блоки ёнида Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг экрани каби иккиламчи экран жойлашган. Бу МIХ 4’да қўшимча экрандан фойдаланилиши мумкин бўлган илк тахмин ҳисобланади.

Xiaomi Mi 11 Ultra’да қўшимча экран камера учун визир (суратга олиш камералари учун қўшимча қурилма) ҳисобланади ва афтидан, у асосий камера ёрдамида селфига тушиш имконини беради. Бундан ташқари, у вақт ва санани кўрсатиши ёки қўнғироқлар ва янги SMS’ларни кўрсатиши мумкин.

Фото: Gizchina

Фото: Gizchina

Xiaomi Mi МIХ 4’га янгиланиш частотаси 120 герцдан кичик бўлмаган 6,67 дюймли AMOLED-экран ўрнатилиши кутилмоқда. Смартфон кучли Snapdragon 888 Plus процессорида ишлайди, аккумулятор сиғими 4500 мА/соат бўлиб, 120 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга бўлади. Маълумотларга кўра, янги модель август ойида тақдим этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрелида Xiaomi’нинг биринчи букланувчан смартфони — Mi MIX Fold 9999 юань (1530 доллар) нархида сотувга чиққан эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар