Хитойнинг Xiaomi компанияси 29 июнь куни Mi Notebook Pro X ноутбугининг расмий тизери ва унинг нархига оид маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради IXBT. Маълум қилинишича, ушбу модель компания линейкасидаги энг қиммат ноутбукка айланади.
Қиймати 1500 АҚШ долларига баҳоланаётган ноутбукка Intel Tiger Lake-H35 процессори, GeForce RTX 3050 Тi ва LPDDR4X-4266 МGs хотираси ўрнатилган. Сўнгги эҳтиёт қисм ҳатто алоҳида тизер билан кўрсатилган.
Mi Notebook Pro X бутунлай металл корпусга эга бўлган, дисплей сифатида OLED панелдан фойдаланилган. Ноутбукнинг расмий премьераси 30 июнь санасига режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Xiaomi Mi Pro 15 ва Мi Pro 14 ноутбукларини тақдим этганди. Ушбу ноутбуклар катта ҳажмдаги вазифалар билан ишловчи профессионаллар учун мўлжалланган эди. Уларнинг корпуси алюминийдан ишланган, қувватлантириш тугмасига бармоқ изи сканери ўрнатилган.
Изоҳ (0)