Дунёнинг турли нуқталарида 30 июнь куни камера объективига муҳрланган суратларни намойиш этамиз.

Ҳиндистонда уч ой ичида биринчи марта 40 мингдан кам коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди.

Фото: EPA

Яқинда турмуш қурган Альберто ва Лусия Италиянинг Матера шаҳрида жойлашган Сасси ди Матера туманида суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Америкалик теннисчи Серена Уильямс Беларусь вакили Александра Сасновичга қарши «Улкан тож» таснифидаги «Уимблдон» турнирининг биринчи давра учрашувини якунлай олмади. Биринчи сет 3:3 ҳисоби билан давом этаётган вақтда Уильямс тиззаси билан йиқилиб тушди ва учрашувни давом эттиролмаслигини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Нидерландиянинг Гаага шаҳрида «тирик ҳайкаллар» касаба уюшмалари намойишида қатнашиб, иш ҳақини ошириш ва бюджет соҳаси ишчиларини қадрлашни талаб қилмоқда.

Фото: Shutterstock

Бокс залида машғулотларни тугатгандан сўнг видео томоша қилиш учун йиғилган болалар.

Фото: Reuters

Ўтган ой Ғазо сектори шимолида Исроил ва Ҳамас ўртасидаги жанг пайтида Исроилнинг ҳаво ҳужуми натижасида вайрон бўлган уйнинг устида турган фаластинлик.

Фото: Reuters

Ченнайда «Коронавирус иблислари» костюмини кийган кўнгилли аҳолини касалликка қарши эмланишга чақирмоқда.

Фото: AFP

Германиянинг Франкфурт шаҳри осмонида чақнаётган яшин.

Фото: Getty Images

Россия президенти Владимир Путин доимгидек тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиб, россияликларнинг саволларига жавоб берди. 3 соат 40 дақиқа давом этган суҳбатда давлат раҳбари 69 та саволга жавоб берди.

Фото: EPA

1988 йилда ишлаб чиқарилган «Child’s Play» қўрқинчли фильмидаги Чаки персонажи ниқобини кийиб олган намойишчи Багота шаҳрининг Суба даҳасида президент Иван Дуке Маркес ҳукуматига қарши норозилик намойишида қатнашмоқда.

Фото: AFP

Ироқда кузатилаётган жазирамада Шатт ал-Араб дарёсида чўмилаётган одамлар.

Фото: AFP

Жакартанинг Даан Могот даҳасида арава тортиб кетаётган одам Қизил Хоч ташкилоти машинаси ёрдамида сепилаётган дезинфекциялаш воситасидан қочишга уринмоқда.

Фото: Reuters

Қуддус бригадасининг тасмасини тақиб олган ёш фаластинлик бола Исломий Жиҳод Ҳаракати томонидан Ғазода ташкил этилган ёзги ҳарбий лагерда битирув маросимини томоша қилмоқда.

Фото: Reuters

Ҳимоя юз ниқобини кийган эркак Жакартадаги миллий қўғирчоқ фигуралари ёнидан ўтиб кетмоқда.

Фото: Reuters

Қора денгиз соҳилларида жойлашган Россиянинг Анапа курорт-шаҳрида дам олаётган сайёҳлар.

Фото: «ТАСС»

Туман билан қопланган Сиднейда сайр қилиб юрган маҳаллий аҳоли.

Фото: EPA

30 июнь куни кечқурун Байконур космодромидан учирилган «Союз-2.1а» ракетаси «Прогресс МС-17» юк ташиш воситасини оралиқ орбитага олиб чиқди.

Фото: «ТАСС»

Иқлим исиши оқибатида ўсимлик шиллиғи билан қопланган Туркиядаги Мармар денгизи қисман тозаланди.

Фото: Getty Images

Жакартадаги давлат касалхонасида коронавирус билан касалланган одамлар шошилинч тиббий ёрдам хонасида дам олмоқда.

Фото: Reuters

Германиянинг Лейпциг шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи ибислар.

Фото: Getty Images

Францияда журналистлар ва Маданият ишлари бўйича вилоят бошқармаси ходимлари ёнғин туфайли вайрон бўлганидан бир йил ўтиб, Авлиё Питер ва Пол соборига ташриф буюрди.

Фото: AFP

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Шотландияга қилган ташрифи давомида идишга солинган асални кўздан кечирмоқда.

Фото: PA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: