• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда янги меҳрибонлик уйларини очмаслик таклиф этилди

    Тошкентда 29 июнь куни ЮНИСЕФ ва ҳамкор ташкилотлар Ўзбекистонда болаларни парвариш қилиш тизимини халқаро илғор тажрибага мувофиқ равишда ислоҳ қилиш мақсадида ноинституционаллаштиришни тезлаштириш бўйича биринчи халқаро конференцияни ўтказди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» ЮНИСЕФ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

    Фото: ЮНИСЕФ ваколатхонаси

    Фото: ЮНИСЕФ ваколатхонаси

    Ҳар бир бола оилавий муҳитда тарбияланишини таъминлаш мақсадида ноинституционаллаштириш Миллий стратегиясини яратишнинг долзарб масалалари» деб номланган конференциянинг мақсади Ўзбекистондаги болаларга институционал ғамхўрликдан улар оила ва жамият муҳитида ўсишлари учун йўлни белгилаб олишдир.

    Мазкур тадбир Ўзбекистон Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт ишлари қўмитаси томонидан ЮНИСЕФ ва Ўзбекистоннинг гендер тенглиги бўйича комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги интернат муассасаларида яшовчи болаларнинг улуши шу ёшдаги аҳолининг ҳар 100 минг кишисига 255 тани ташкил этади, бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир (100 мингга 120 бола).

    Ўзбекистон ноинституционаллаштириш сиёсатини ишлаб чиқди ва тегишли ҳаракатлар режасини қабул қилди, дейилади хабарда.

    «Бироқ йирик интернат муассасалари сўнгги чора эмас, балки муқобил парваришнинг энг асосий кўриниши бўлиб қолмоқда. Институционаллаштириш даражаси юқори», — дея қайд этди БМТнинг болалар жамғармаси.

    Тадбир давомида миллий ташкилотлар, шунингдек, халқаро экспертлар Ўзбекистондаги болаларни парваришлаш тизимини ислоҳ қилиш соҳасидаги вазиятни муҳокама қилди. Тадбир иштирокчилари болалар парваришининг замонавий тизимини ишлаб чиқиш бўйича энг илғор халқаро ва миллий тажриба ҳамда бу соҳадаги сабоқлар билан бўлишди.

    Халқаро даражада болаларни парвариш қилиш соҳаси катта муассасалар ўрнига оилавий ва жамоатчилик асосида бир қатор хизматлар кўрсатиш сари ўзгармоқда, дейилади хабарда.

    Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда ноинституционаллаштириш жараёнини тезлаштириш бўйича тавсиялар берди. Маҳаллий даражада назоратни яхшилаб бориб, янги интернат муассасаларининг очилишига йўл қўймаслик; оилаларни қўллаб-қувватлаш ва реинтеграция хизматларини, шунингдек, оила ва ҳамжамиятда муқобил парваришни кучайтириш, мавжуд интернат муассасаларини болалар ва оилалар учун ижтимоий хизматлар марказларига айлантириш шулар жумласидандир.

    «Ўз оилалари ва қариндошлари болаларга ғамхўрлик қилганида улар гуллаб-яшнаши ҳамда институционаллаштириш нақадар зиёнли экани ҳақида ЮНИСЕФ ишончли маълумотларга эга. Болалар ҳамжамиятларда улғайса, уларнинг барча ривожланиш натижалари сезиларли даражада яхшироқ бўлишини биламиз», — деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

    Фото: ЮНИСЕФ ваколатхонаси

    Фото: ЮНИСЕФ ваколатхонаси

    «Институционал парваришни қўллашни сўнгги чора деб биладиган ҳамда энг муҳтожлар, жумладан, уч ёшдан кичик ва ногиронлиги бўлган фарзандларни ўстираётган оилаларга қаратилган ижтимоий хизматларнинг кенг кўламини яратишни назарда тутадиган болалар парваришининг замонавий тизимини барпо этишда ҳукуматни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — дея таъкидлади Мунир Мамедзаде.

    «Ҳар бир бола оилавий муҳитда тарбия топишга, ота-она меҳрини, яқинлари эътибори ва ғамхўрлигини ҳис қилиб яшашга тўла ҳақли», — деди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева.

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    Фото: Олий Мажлис Сенати

    У, шунингдек, Сенатнинг тегишли қарорида чин етимлар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш энг сўнгги чора эканлигига, бундай болаларни оилалар тарбиясига бериш бирламчи вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратиш белгиланганлигини таъкидлади.

    Танзила Норбоеванинг сўзларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра республика бўйича жами 71,6 минг нафар бола васийлик ва ҳомийлик органлари назоратига олинган. 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб оилага тарбияга олинган (патронат) ҳар бир бола учун тўланадиган нафақа миқдори 1,3 баробарга оширилган. 2011—2020 йилларда меҳрибонлик уйларини тугатган ва уй-жойга муҳтож 1188 нафар битирувчидан 610 нафарига уй-жой берилган.

    Сенат ташаббуси билан 2021 йилда давлат бюджетидан 50 миллиард сўм маблағ ажратилиб, меҳрибонлик уйларининг 900 нафар битирувчиларини уй-жой билан таъминлашга йўналтирилган, дея қайд этди Сенат матбуот хизмати.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда болалар учун хайрия лойиҳаси ишга туширилди
    • «Фарзандимга бўлган ҳаққим ва ҳаддим махсус ташкилотларникидан ҳам ожиз экан. Лекин шундай ташкилотлар керак». Чет элдаги ўзбек оилалардан ҳикоялар
    • Қашқадарёда етарли шароитлар яратилмаган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бошқа меҳрибонлик уйига кўчирилди

    30.06.2021, 22:56   Изоҳ (0)   20057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон Ўзбекистон раҳбариятининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади

    30.06.2021, 22:39

    Ўзбекистонда аёллар энг кўп қайси автомобилни сотиб олгани маълум қилинди

    30.06.2021, 22:10

    Ўзбекистонда «темир дафтар»даги оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун 500 минг сўмдан берилади

    30.06.2021, 21:41

    Ўзбекистондаги фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилади

    30.06.2021, 21:20

    Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 7 йил муддатга 14 фоиз ставка билан берилади

    30.06.2021, 21:10

    Ўзбекистонда мактаб битирувчисига меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий бўлади

    30.06.2021, 21:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.