Тошкентнинг Юнусобод туманида катта тезликда ҳаракатланган Lacetti бетон симёғочга урилди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 30 июнь куни Lacetti’ни катта тезликда бошқарариб кетаётган ҳайдовчи Юнусобод туманидаги «Туркистон» кафеси қаршисида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдаларни уриб юбормаслик учун рулни чап томонга бурган.
Кескин бурилиш оқибатида автомобиль аввал пиёдалар белгисига ва бетон симёғочга бориб урилган. Бетон симёғочнинг парчалари йўлнинг нариги томонидан ҳаракатланиб келаётган Spark автомобилига теккан.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда икки пиёдани уриб юбормаслик учун рулни ўнгга бурган Nexia чуқурга ағанагани, унинг ортидан келаётган машина эса уларни уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)