Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қашқадарё вилояти Косон туманида Cobalt ва Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, воқеа 20 июнь куни 8:30 атрофида туманнинг «Лолазор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқланишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Matiz ҳайдовчиси вафот этган.

Шунингдек, 4 нафар ҳодиса иштирокчиси турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Термизда пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчиси унинг ўлимига сабабчи бўлгани, Сирдарёда Nexia-3, «Жигули» ва Isuzu юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз бергани ҳамда Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар