• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Афғонлар Ўзбекистон ҳудудига яна бир неча бор қочиб ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон ҳудудига 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар қочиб ўтгани, зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг, улар ватанига қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди. Афғонлар Ўзбекистон ҳудудига бундан кейин ҳам яна бир неча бор қочиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 28 июнь, душанба куни ўтказилган брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    «Бундан кейин ҳам бу каби ҳаракатлар бир неча марта амалга оширилди. Охиргиси шанба куни бўлди. Лекин биз ўзимизнинг миллий қонунчилигимиз ва халқаро нормалардан келиб чиққан ҳолда, Афғонистон фуқаролари билан тегишли суриштирув ва тергов ишларини амалга ошириб, уларнинг барчасини ўзининг республикасига қайтариб юбордик. Бу борада Ўзбекистон чегараси дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак», — деган Шерзод Асадов.

    У Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистонда кузатилаётган айни пайтдаги вазиятга нисбатан позицияси ҳақида гапираркан, хусусан, шундай деди:

    «Афғонистон Республикасининг шимолида бўлаётган воқеалар бўйича шу йилнинг 24 июнь куни Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон давлати ва ҳукуматининг расмий позициясини эълон қилди. Мазкур позиция доирасида мана шуни айтишим мумкинки, Афғонистонда ривожланаётган ҳозирги вазият Ўзбекистон давлати ва ҳукуматини хавотирга солади.

    Умуман олганда, ҳурматли Президентимиз охирги 4-5 йил давомида Афғонистоннинг ривожланиши, Афғонистонга барқарор ҳаётни қайтиб келиши бўйича жуда ҳам кўп саъй-ҳаракатларни жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда амалга оширдилар. 2018 йилда Тошкентда Афғонистон масалаларига бағишланган илк йирик халқаро конференциялардан бири бўлиб ўтди. Унда Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Евроиттифоқ вице-президенти Федерика Могерини қатнашган эди. Бу конференция кейинчалик «Толибон» ва Афғонистон ҳукумати муносабатларини қандайдир янги бир даражага чиқадиган жараённи бошланишига асос бўлди. Бундан кейин бир қатор йирик тадбирлар, Қатарда бир қанча учрашувлар ўтказилди.

    Аммо, афсуски, охирги пайтларда бизлар кузатаётган Афғонистон шимолидаги зиддиятлар биринчи навбатда Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши билан боғлиқ бўляпти, бу ҳаммамизга яхши маълум. У ерда бўлаётган бу дизбалансдан биз, албатта, хавотирдамиз. Чунки Афғонистон бизлар учун бегона давлат эмас. Юқорида айтганимдек, сўнгги 4-5 йил мобайнида Афғонистоннинг барқарор ривожланиши учун жуда ҳам кўп саъй-ҳаракатлар қилинди. Шундан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки, албатта, ихтилофдаги барча томонлар қандайдир муросага келиши керак, бу зиддиятни яна ҳам кучайиб кетишининг олдини олиш керак. Бундан ташқари, гап Афғонистоннинг аҳолиси ҳақида ҳам кетяпти. Биринчи навбатда аҳоли орасидаги йўқотишларга барҳам бериш лозим.

    Умуман олганда, яқинда 15—16 июль кунлари бўладиган Марказий Осиёнинг ўзаро боғлиқлик масалаларига бағишланган конференцияда ҳам биз Афғонистоннинг кейинчалик ривожланиши қай йўсинда бўлади, уни савдо-иқтисодий, транспорт логистика салоҳиятини қандай ривожлантирсак бўлади ва умуман олганда, барча ҳаракатларимиз қандай қилиб, Афғонистонга барқарор ҳаёт қайтиб келишига ёрдам беради, деган мавзуларда Афғонистон, Покистон раҳбарияти ва ҳамкор давлатлардан келидиган Ташқи ишлар вазирликлари билан бирга мана шу масалаларни муҳокама қилиш режалаштириб қўйилган.

    Афғонистондаги зиддиятда ва уни ечимини топишда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг бошқа давлатлари сингари кейинчалик ҳам кўмакчи сифатида бу жараёнларда иштирок этади. Лекин шу билан бирга бу масала, бу муаммолар албатта, Афғонистоннинг ўзини ички иши ва бунда ташқаридан босим ёки қандайдир афғон халқига ғайри бўлган фикрларни ўтказиш, албатта, нотўғри. Умид қиламизки, зиддиятлар тез кунда барҳам топади», — деди Шерзод Асадов.

    Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси Афғонистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганини инобатга олиб, ўзбек-афғон давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилганди.

    23 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон телефон орқали суҳбатда бугунги кунда қўшни Афғонистонда, хусусан, унинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида, икки мамлакатнинг Афғонистон билан давлат чегараси ўтадиган ҳудудлари бўйлаб вужудга келаётган таҳликали вазиятни ҳам муҳокама қилиб, ушбу мамлакат билан чегара чизиғидаги вазиятни жуда кескин деб баҳолаганди.

    Мавзуга доир: Абдулазиз Комилов «Толибон» нима хоҳлаётганини маълум қилди

    28.06.2021, 19:10   Изоҳ (0)   91409
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда қурилиш майдонида йиқилиб ҳалок бўлган 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади мамлакатга олиб келинди

    28.06.2021, 18:40

    Ўзбекистонда 22 июндан жамоат транспортига ниқобсиз чиқиш тақиқланган. Бу талаб қанчалик бажариляпти? (фото)

    28.06.2021, 18:24

    Боғотда газ таъминоти йўқлиги сабаб аҳоли йўлни тўсиб қўйгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

    28.06.2021, 17:56

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    28.06.2021, 17:26

    Термиздаги электр подстанция ҳудудида ёнғин содир бўлди (видео)

    28.06.2021, 16:53

    Кувайт авиакомпанияси Тошкентга парвозларни бошлайди

    28.06.2021, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.