Meduza бир эркакни ўз соясидан ҳимоя қилишга уринган «немис боскёри» зотли итнинг видеоси билан бўлишди.
Ит кетма-кет «зарбалар» бериб, жойида сакраган ҳолда панжаси билан сояни тутишга уринган, бироқ у «сирпаниб» кетаверган.
Боксёрга айнан ушбу соя нима учун ёқмай қолгани номаълум — уни ўз сояси ҳеч қандай ташвишга солмаган. Видео остидаги изоҳларда навбатдаги жангга оид тахминлар пайдо бўла бошлади. «Кўзгудаги шубҳали ит билан жанг қилса керак», — деб ёзади тармоқ фойдаланувчилари.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда брюсселлик олимларнинг тадқиқотлари давомида чумолилар ўзларининг ойнадаги аксини таний олиши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)